Тошкентда Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Бугун, 20 декабрь куни соат 03:45 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида ҳайдовчи 2004 йилда туғилган Ж.Й. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб 1977 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида Nexia-3 русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Шунингдек Lacetti ва Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиларига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!