Бугун, 13 январь куни соат 01:55 ларда Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов–Ботир Зокиров кўчалари чорраҳасида, 1995 йилда туғилган И.Қ. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси, ҳайдовчи 2006 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Porsche русумли автомашинаси ва 1990 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида Porsche русумли автомашинасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!