$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Тупроққалъа туманида 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

08:26 / 01.03.2024

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида 29 февраль куни “Voltalia” компанияси томонидан қуввати 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлди.

Маълумки, давлатимиз томонидан қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, катта дастурлар амалга оширилмоқда. Охирги уч йилда ҳудудларда биргина қуёш ва шамол генерация қувватларини ишга тушириш учун 2 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестисиялар жалб қилинди. Натижада Бухоро, Жиззах, Қашқдарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 2,6 Гигаватт бўлган 9 та йирик қуёш ва шамол электр стансияси тармоққа уланди.

Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳалар Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Франсия каби тараққий этган мамлакатлар билан шерикликда амалга оширилаётир.

Маросимда давлатимиз раҳбари бу соҳанинг стратегик аҳамиятини қайд этди.

– Энергетика саноатида барқарорликка эришиш глобал интеграция шароитида ҳар бир давлатнинг стратегик мақсади. Айниқса, қайта тикланувчи генерациялар – замонавий тараққиётга эришиш, иқтисодиётни диверсификация қилишда куч-қувват бўладиган асосий “драйвер”лардан биридир, – деди Шавкат Мирзиёев.

Муқобил энергетика ҳисобига бу йил республиканинг электр генерациясида “яшил энергия” улуши 15 фоизга етиши таъкидланди. 2030 йилга бориб, аҳолиси 40 миллиондан ортадиган Янги Ўзбекистон иқтисодиёти учун зарур бўлган энергиянинг 40 фоизини “яшил энергия” ҳисобидан қоплаш мақсад қилинган.

Бу борада аҳоли манфаатдорлигини ошириш учун ўтган йили “Қуёшли хонадон” дастури бошланди. 14 миллиард сўм имтиёзли ресурслар ажратилди, солиқ имтиёзлари берилди. Шунингдек, эҳтиёждан ортиқча электрни давлат томонидан кафолатли харид қилиш тизими йўлга қўйилди.

Бу ўз самарасини бера бошлади. Жумладан, Хоразмда ҳам 2 мингдан зиёд хонадон ва 855 та тадбиркорлар 15 мегаваттли қуёш панелларини ўрнатиб, улар томонидан эҳтиёжидан кўп ишлаб чиқарилган 320 минг киловатт-соат электр энергияси давлат томонидан сотиб олинди.

Энди бу соҳада яна бир мажмуа – Франсиянинг “Voltalia” компанияси томонидан Тупроққалъа туманида қуёш фотоелектр стансияси қурилиши бошланмоқда.

Бу Хоразмдаги илк шундай йирик лойиҳа бўлади. Унинг натижасида йилига 254 миллион киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. Бу эса Хоразм вилояти йиллик электр энергияси истеъмолининг 11 фоизини қоплайди. Ушбу стансияни йил якунигача тармоққа улаш режалаштирилган.

Умуман бу лойиҳа ишга тушса, Хоразм вилоятида электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари 30 фоизга ошиб, 424 мега-ваттга етади. Хусусан, Тупроққалъа туманининг электрга бўлган йиллик 135 миллион киловатт соат талаби тўлиқ қондирилади.

Шу билан бирга, истеъмолдан ортган 40 фоиз энергияни қўшни туманларга узатиш имконияти пайдо бўлади. Яъни, 85 минг хонадонни электр энергияси билан барқарор таъминлашга эришилади.

Энг муҳими, ушбу лойиҳа орқали 76 миллион метр куб табиий газ тежалади, атмосферага 106 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинади.

Яна бир эътиборли томони, мазкур лойиҳа доирасида илк бор агроволтаика тажрибаси қўлланади. Бу бир майдоннинг ўзида энергия ва қишлоқ хўжалигини бирлаштириш усули бўлиб, қуёш панеллари остида сабзавот ва полиз экинлари етиштирилади.

Давлатимиз раҳбари бундай инновасион лойиҳалар Ўзбекистон билан Франсия ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб, инвестор ва муҳандисларга миннатдорлик билдирди.

– Барчангизни нафақат Хоразм вилояти, балки бутун мамлакатимиз иқтисодиётига янги руҳ ва нафас олиб кирадиган мана шундай янги қувватлар билан табриклайман, – деди Президент.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!