Туркия жануби-шарқидаги Мардин вилоятида жойлашган қадимий Дара шаҳрида олиб борилган қазишмалар чоғида 1500 йиллик суви канали топилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мардин музейи назорати остида қазиш ишлари 38 йил аввал, Мардин вилояти маъмурий марказидан 30 километр узоқликда бошланган.
Ҳозир ҳам қадимий шаҳарнинг савдо майдонида археологик қазишмалар олиб борилмоқда.
“Шарқий Рим империяси Сосонийлар босқинидан ҳимоя қилиш мақсадида Дара шаҳрини қурди. Рим канали билан бирга 10 та савдо жойи аниқланган. Ўз вақтида туманга ичимлик суви олиб келинган каналга икки тоннага яқин тош тўпланган эди. “Археологлар каналнинг 30 метрлик қисмини топдилар”, дейди Анадолу.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!