Икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов тақдирланди.
7 июнь куни вилоят ҳокимлигида Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалолов билан учрашув ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов икки карра жаҳон чемпиони, “Токио-2020” Oлимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалоловнинг иккинчи маротаба жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани билан муборакбод этиб, муносиб тақдирлади.
Сурхон воҳасининг фахри, чемпион боксчимизга кейинги халқаро мусобақаларда омадлар тиланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!