Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини экспорт қилишда давом этмоқда.
Агентлик веб-сайтида айтилишича, “Украина Киев ва унинг атрофидаги минтақада узоқ муддатли узилишларга қарамай, электр энергиясини экспорт қилишда давом этмоқда”.
Маълумотларга кўра, Украина ҳали ҳам Венгрия ва Молдовага электр энергияси сотмоқда, гарчи ой бошига нисбатан ҳажм сезиларли даражада камайган бўлса ҳам. Бироқ, экспортга жиддий мойиллик мавжуд: октябрь ойида Украина 356 130 МВт/соат электр энергиясини экспорт қилди, импорт эса атиги 41 377 МВт/соатни ташкил этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!