Маълум қилинишича, Венгрия пойтахти Будапештда минглаб одамлар Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳукуматига қарши норозилик билдириб, намойиш ўтказди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, норозилик намойишларини 43 ёшли Питер Магяр олиб борган. Магяр собиқ ҳукумат танқидчиси ва депутат бўлган.
Магяр, шунингдек, Орбаннинг “Фидес” партиясига қарши чиқишни режалаштираётганини маълум қилган. Унинг мақсади Европа Иттифоқига хайрихоҳ сиёсий партия яратиш экани маълум қилинган.
Будапештдаги намойишда 10 000 дан ортиқ одам иштирок этган. Намойишчилар Венгрия парламенти томон юришган ва “Биз қўрқмаймиз”, “Орбан, истеъфога чиқ!” каби ҳайқириқларни баралла айтишган.
Намойишчилар фикрича, Венгрияда ҳукумат коррупциялашган. У Венгрия халқи иродасини бир четга суриб, Россияга хайрихоҳлик қилмоқда.
Шунингдек, ҳукумат намойишлар ҳақида изоҳ бермаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!