$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Владимир Норов БМТ Ассамблеясида нутқ сўзлади

09:41 / 25.09.2022

Кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси умумий мунозараларида нутқ сўзлади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида БМТнинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги марказий ролини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ташкилотнинг ўзи ҳам содир бўлаётган ўзгаришларга самарали жавоб бериш учун ривожланиши кераклигини айтиб ўтди.

“Ҳеч бир мамлакат глобал хавф ва қийинчиликлардан қочиб қутула олмайди ёки уларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. Инқирозларнинг хавфли спиралидан чиқиш барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликда кўринади. Дунё янада барқарор, башорат қилинадиган ва гуллаб-яшнаши учун самарали халқаро ҳамкорлик зарур”, – деди Владимир Норов.

Маданиятлараро мулоқотни ўрнатиш, барча муаммоларга изчил ёндашувлар ва ечимларни излаш, глобал кескинлик, ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган таҳдидларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик бугун заруриятга айланиб бораётгани қайд этилди.

Ташқи ишлар вазири сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтган. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг амалга оширилиш жараёни ҳақида маълумот берган.

Норовга кўра 2030 йилга келиб, Ўзбекистон камбағаллик даражасини икки баравар камайтириш, барча муҳтожларни қамраб олган ҳолда ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон муҳим сиёсий тадбир – Конституциявий ислоҳотлар арафасида турганини алоҳида таъкидлади ва мазкур жараёнларнинг асосий маъно-мазмунида “Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” тамойили акс этгани айтиб ўтди.

“Конституцияга давлат органлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорликни таъминлайдиган нормаларни киритиш таклиф қилинди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар халқ муҳокамасида кўриб чиқилади ва референдумга қўйилади”, – деди Ташқи ишлар вазири БМТнинг 77-сессиясида.

Бундан ташқари, 2023 йил Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлар Кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинди. Норов мазкур тадбир янги ғоялар ва аниқ таклифлар учун майдон бўлишига ишончи комил эканини таъкидлади.

“Халқаро ҳамжамиятнинг таълим тизимларини эрта тиклаш ва модернизация қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга содиқлигини намойиш этган таълимни ўзгартириш бўйича тарихий Саммит арафасида муваффақиятли ўтказганини юқори баҳолаймиз.

Ўзбекистонда ушбу соҳада аниқ натижаларга эришилди. сўнгги беш йил ичида ёшларнинг олий маълумот олиш даражаси 9 фоиздан 29 фоизгача, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш эса эса 27 фоиздан 67,2 фоизгача ўсди.

БМТга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари жорий йилнинг 14-16 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида UNESCO билан ҳамкорликда ўтказиладиган Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича Бутунжаҳон конференсиясига таклиф қилинди. Ушбу анжуман умуминсоний, адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш учун илғор тажрибаларни алмашишга хизмат қилади”, – деди Владимир Норов.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!