$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Владимир Норов БМТ вакили Анхел Моратинос билан учрашди

22:07 / 24.09.2022

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тамаддунлар иттифоқи бўйича юқори вакили Мигел Анхел Моратинос билан учрашув ўтказди.

Тамаддунлар иттифоқи 2005 йили турли маданият ва динларга мансуб мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятнинг қутбланишини ва экстремистик кайфиятларни кескинлаштирадиган кучларга қарши курашишда ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилотдир.

Владимир Норов Ўзбекистон Тамаддунлар иттифоқи фаолияти ва ушбу тузилма билан ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб, унинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Моратинос эътиборига мамлакатимизда ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар ҳавола этилди.

Анхел Моратинос бугунги кунда Ўзбекистон заминида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинчлик ва тотувлик муҳитида яшаб, 137 та миллий маданият марказлари ва 16 та мазҳабдаги диний ташкилотлар фаолият юритаётганини юксак баҳолади. Ўзбекистон фуқароларининг миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенглиги конституциявий даражада мустаҳкамлангани эътироф этилди. Уларга ўз этник маданияти, урф-одат ва анъаналарини асраш ва ҳар томонлама ривожлантириш, диний маросимларни амалга оширишлари учун қулай шароитлар яратилгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, 2018 йили БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюцияси бир овоздан маъқуллангани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда динлараро мулоқотни рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасидаги сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.


Бу ҳам қизиқ

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!