$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Владимир Норов Чавушоғлу билан учрашди

11:45 / 02.08.2022

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ маътбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки томон учрашув давомида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эрилишилган келишувлар ижросини муҳокама қилишган.

“Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки мамлакат раҳбарларининг қатъияти ва ишончли мулоқоти туфайли юксак ўсиш суръатини намоён этиб, янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда”,– дейилади ТИВ хабарида.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Туркиянинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Дунёдаги ва минтадаги вазият юзасидан фикр алмашилган. Туркия делегацияси Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференсия натижаларини юқори баҳолаган. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилган.

“М.Чавушоғлу Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамкятга эгалигини таъкидлади”,– дейилади хабарда.

Қолаверса, ТИВ раҳбарлари икки ва кўп томонлама даражада режалаштирилган тадбирлар, шу жумладан, Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқишган.


Бу ҳам қизиқ

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг…
19:00 / 13.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025
Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Аҳмадович…
14:30 / 13.05.2025
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги През…
10:47 / 12.05.2025
Сурхондарёлик ўсмир ЙПХ ходимини судраб “Cоbalt” автомобилини олиб қочишга урунди

Сурхондарёлик ўсмир ЙПХ ходимини судраб “Cоbalt” автомобилини олиб қочишга урунди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
19:25 / 13.05.2025
Энди ўзбекистонликлар Хитойга визасиз кириши мумкин

Энди ўзбекистонликлар Хитойга визасиз кириши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кириши учун давлат ички процедур…
19:36 / 13.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш …
10:27 / 13.05.2025
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард…
19:41 / 13.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!