Хитойда иккита йирик технология компанияси - China Unisom ва Huawei янги 5.5G алоқа стандартининг ишлашини синовдан ўтказди.
Cina Unisom компаниясининг Пекиндаги филиали бош директори ўринбосари Сяо Руйнинг сўзларига кўра, 5.5G стандарти Пекиннинг бир қанча ҳудудларида синовдан ўтказилган ва кутилган самарадорликни кўрсатган. 5,5Г ўтказувчанлиги сониясига 10 гигабитга етиши мумкин, узлуксиз ишлаш тезлиги секундига 5 гигабитдан ошади.
Янги технологиядан тижорат мақсадларида фойдаланиш 2024 йилдаёқ тўлиқ жорий этилиши мумкин. Huawei симсиз тармоқ маркетинги бўлими бошлиғи ўринбосари Чжу Сяоданнинг айтишича, мобил алоқа нафақат оммавий талабни, балки барча соҳаларнинг рақамли эҳтиёжларини ҳам қондириши керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!