$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Хитойнинг BYD компанияси хориждаги биринчи заводини Ўзбекистонда очмоқчи

10:21 / 27.09.2023

Хитойнинг BYD (Build Your Dreams) компанияси хориждаги биринчи заводини Ўзбекистонда очмоқчи. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” хабар берди.
 
"BYD Company Ltd" асосчиси ва президенти Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегациянинг мамлакатга ташрифи доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда компания ўртасида инвестицион келишув имзоланди.
 
“Мазкур келишувга кўра, Хитой компанияси томонидан юртимизда амалга оширилаётган лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши ва янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи BYD автомобилларини тўлиқ занжир асосида ишлаб чиқариш, яъни пайвандлаш, бўяш, йиғиш жараёнларини ташкил этиш кўзда тутилган”, – дейилади хабарда.
 
Қайд этилишича, компания Хитойдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналарни Ўзбекистонга олиб келиш орқали автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини босқичма босқич оширишида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр.
 
BYD маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорига кириб келишининг муваффақиятли амалга оширилиши натижасида, Хитой томони учун мазкур соҳада янги режаларни кенгайтириш имконини берди.

“Заводда дастлаб 50 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш, кейинчалик кўрсаткични 300 мингга етказиш режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

Ташриф доирасида делегация “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида тез орада BYD бренди остида янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилаётган "BYD Uzbekistan Factory" заводидаги ишлар билан яқиндан танишишади.
 
Таъкидланишича, мазкур заводга алоқадор бўлган асосий линиялардаги (пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ускуна ва жиҳозларининг техник талаблари ва жойлашув схемасини ўз ичига олган барча технологик меъёрлар, шунингдек, оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича батафсил режаси Хитой компанияси муҳандислари томонидан муддатидан олти ой олдин якунланди.

"Бугунги кунда “BYD” компаниясининг 7 та дилерлик ва сервис марказлари фаолият олиб бормоқда, йил якунига қадар бошқа вилоятларда ҳам яна 6 та марказнинг очилиши кутилмоқда", – дея қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Ўзавтосаноат” ва “BYD Company Ltd” компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви тузилган. Ҳудди шу йилнинг декабрь ойида “BYD Company Ltd” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
 
Маълумот учун, 1995 йилда ташкил этилган “BYD” компанияси ҳозирда янги энергия манбаларида харакатланувчи автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи саналади.

Бу ҳам қизиқ

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!