$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Хоразмда бўлиб ўтган “Лазги” халқаро рақс фестивали учун сарфланган "миллиардлар"ни санаймиз

18:01 / 14.05.2022

Жорий йилнинг 26-29 апрель кунлари Хоразмда I Халқаро “Лазги” рақс фестивали бўлиб ўтди. Фестивалга 30дан ошиқ давлатлардан 200га яқин санъаткорлар ташриф буюришган.

Мазкур тадбир ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш Президентнинг 2020 йил 29 сентябрдаги қарорига биноан ташкил қилиниб, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида ташкиллаштирилиши белгилаб қўйилган.

Xabardor.uz ушбу фестивалнинг республика бюджетига қанчага тушгани билан қизиқди.

Юқоридаги Президент қарорига мувофиқ, тадбирни ўтказишда молиявий харажатларнинг 70 фоизи республика бюджетидан Маданият вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобига ҳамда қолган 30 фоизи Хоразм вилоятининг маҳаллий бюджети, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.

Хўш, вилоят ҳокимлиги ҳиссасига тўғри келаётган улуш қанчани ташкил қилади?

Вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 24 апрелдаги қарори билан ҳокимликнинг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан “фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун” Хоразм вилояти маданият бошқармасига 4 млрд 847,4 млн сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, бир кун ўтиб, яъни 25 апрел куни вилоят ҳокими Ф.Эрманов юқоридаги мақсадлар учун “вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиғи ҳисобидан” 2 млрд сўм ажратиш ҳақидаги 120-12-0-F/22 сонли қарорни имзолаган.

Президент қарорида ушбу тадбирни молиялаштириш манбалари сифатида санаб ўтилган “ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар” ҳақида маълумотлар ҳеч қаерда очиқланмаган ва буни расмийлаштиришнинг ҳам имкони йўқ.

Мазкур қарорда, шунингдек, айрим чиқимлар ҳам саналиб ўтган бўлиб, жумладан:

– Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун тузиладиган халқаро ҳайъат тузилади ва аъзолар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

а) раисга – 2 минг АҚШ доллари;

б) ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига (6 киши) – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўлаб берилади.

Шунингдек, анжуман доирасида ўтказиладиган танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

“Гран-При” – 7 000 АҚШ доллари;

1-ўрин – қуйидаги номинациялар бўйича:

“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” – 5 000 АҚШ доллари;

“Энг яхши рақс жамоаси” – 5 000 АҚШ доллари;

“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” – 5 000 АҚШ доллари.

2-ўрин – қуйидаги номинациялар бўйича:

“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” – 3 000 АҚШ доллари;

“Энг яхши рақс жамоаси” – 3 000 АҚШ доллари;

“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” – 3 000 АҚШ доллари.

3-ўрин – қуйидаги номинациялар бўйича:

“Энг яхши яккахон рақс ижрочиси” – 2 000 АҚШ доллари;

“Энг яхши рақс жамоаси” – 2 000 АҚШ доллари;

“Энг яхши саҳналаштирилган рақс” – 2 000 АҚШ доллари.

Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.

Демак, хомаки ҳисоб китобларга кўра, 6 млрд 847,4 млн сўмни вилоят ҳокимлиги ажратиши керак бўлган маблағ (30 фоиз) деб оладиган бўлсак, жами тахминан 22 млрд 825 млн сўм сарфланган бўлади.

Бунда юқорида айтилганидек, ҳомийлик ва қонун билан тақиқланган бошқа маблағларни аниқлаштиришнинг имкони йўқ.


Бу ҳам қизиқ

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!