Хоразм вилояти Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора олиб ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Д.Б. фуқаро С.дан 4 нафар фуқарони 4 млн сўм пора эвазига вақтинча ишсизлик рўйхатига киритиб, нафақа пули тайинлаб беришини айтиб, олдиндан 2 млн сўмни олиб, қолган 2 млн сўмни иш жойида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!