Хоразмда Damas ҳайдовчиси маст ҳолда Хива шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғини уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 25 июнь куни соат 00:10 ларда Хива шаҳри Амир Темур кўчасида юз берган. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Damas’ни Элобод кўчаси кесишмаси томон бошқариб келаётганида Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида кўчани ИИБ биноси томон кесиб утаётган Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!