Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Давлат тест марказига тақдим этилди.
ОТМлар томонидан тақдим этилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тест синови натижалари билан бирга ҳисобланиб, “my.dtm.uz” ва “mandat.dtm.uz” сайтларига жойлаштирилди.
Олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:
“my.dtm.uz” сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш“ бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
“mandat.dtm.uz” сайтининг “Ўқишни кўчириш-2022” бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда.
Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда (“Ўқишни кўчириш 2022” бўлимидан) Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-кодни (натижани кўриш учун ҳавола) сканер қилган ҳолда кўришлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!