$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Япония ҳукумати Ҳиндистон билан коалиция тузишга ҳозирланмоқда

11:43 / 20.03.2023

“Bloomberg”: Япония Бош вазири Кисида Ҳиндистонни Россияга қарши қаттиқ чоралар кўришга ишонтиришга қарор қилди

Япония бош вазири Фумио Кисида Ҳиндистонни Россиядан юз ўгириш ва Москвага нисбатан қаттиқ чоралар кўришга ишонтиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Япония етакчиси Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув чоғида кенгроқ ва кучли коалиция қуришда ёрдам сўраб Ҳиндистонга мурожаат қилиши кутилмоқда. Кисида “Ривожланаётган давлат сифатида Ҳиндистоннинг позициясини яхшироқ тушуниш” ниятида. Нью-Деҳли Токионинг Россияга нисбатан умумий тил топиш истаги ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

Ҳиндистон Ҳимолай тоғларидаги баҳсли чегарада Хитой билан ҳарбий қарама-қаршиликда бўлса, Япония Шарқий Хитой денгизидаги оролларга эгалик қилиш борасида Хитой билан тўқнаш келмоқда. Токио ва Нью-Деҳли Пекиннинг минтақадаги қатъиятлилигидан хавотирда бўлиб, мудофаа ва стратегик муносабатларини чуқурлаштирмоқда.

Аввалроқ Моди G20 глобал келишув, урушларнинг олдини олиш ва умумий масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий мақсадларига эришмаётганини айтган эди. Сиёсатчи G20 глобал кескинликни бартараф этишда муваффақиятсизликка учраганини тан олган.


Бу ҳам қизиқ

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025
Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер миграция қонунчилигида кенг кўламли ислоҳотларни эълон қилди.
18:34 / 12.05.2025
Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!