“9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаромиз қайтарилди”, – дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Жумладан ҳозиргача:
Саудия Арабистонидан – 17 963 нафар;
Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 290 нафар;
Эрондан – 47 нафар;
Қатардан – 378 нафар;
Баҳрайндан – 27 нафар;
Ўмондан – 7 нафар фуқаролар Яқин Шарқ минтақасидан Ўзбекистонга олиб келинган.
Ўзбекистонликларни ватанга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
“Айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!