$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Ернинг ички ядроси айланиши тўхтади

20:43 / 26.01.2023

Шу кунларда Ернинг ички ядроси сиртга нисбатан айланишни тўхтатган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, бунда ғайриоддий кутилма йўқ, олимлар тўхташ ўнлаб йиллар давом этиши мумкин бўлган циклнинг бир қисми, деб ҳисоблашади.

Пекин университетининг геологлари 2009 йилда “Nature” (“Табиат”) журналида чоп этилган янги тадқиқот туфайли Ернинг ядроси сиртга нисбатан ҳаракатини “тўхтатиб қўйган” деган тахминий хулосага келишди. Бунинг сабаби, ички ядро суюқ ташқи ядрода сузувчи қаттиқ темир шар бўлиши мумкин, шунинг учун унинг ҳаракати сайёрамизнинг қолган қисми айланиши билан мутлақо боғлиқ эмас.

Ушбу ҳодисанинг сабаби иккита асосий қарама-қарши куч бўлиши мумкин. Ташқи ядро томонидан ҳосил қилинган магнит майдон ички қисмнинг айланишини тезлаштиради. Шу билан бирга, мантиянинг улкан тортишиш таъсири уни секинлаштиради. Шу сабабли, турли вақтларда у сиртдан ўтиб кетиши ёки орқада қолиши мумкин. Бундан ташқари, баъзида ернинг маркази тескари йўналишда айланиши мумкин.

Аммо бу энди ядро умуман айланмайди дегани эмас. Олимларнинг фикрига кўра, бу ҳодиса Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши билан бир хил тезликда содир бўлади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, буларнинг барчаси 70 йиллик циклнинг бир қисмидир. Олдинги ўзгаришлар 1970 йилларнинг бошларида содир бўлган. Бу ҳатто куннинг узунлиги каби Ер циклларида кузатилган бошқа ўзгаришларга ҳам тўғри келиши мумкин. Мисол учун, илгари олимлар ядронинг ўзгарувчан тезлиги ҳар 6 йилда кун узунлигини ўзгартиради, деган хулосага келишган.

Бироқ, барча геофизиклар янги тадқиқот натижаларига қўшилмайди, чунки олимлар учун Ер марказини кузатиш жуда қийин. Минглаб километр қалинликдаги тоғ жинслари туфайли уни магнит майдон, қадимги кристаллар ёки зилзилалар натижасида пайдо бўлган сейсмик тўлқинларнинг сайёрамиз турли қатламларида қандай тарқалишини таҳлил қилиш орқали билвосита ўрганиш керак.


Бу ҳам қизиқ

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!