Америка электромобили бўлмиш Теслани Россия совуғига мослаштириш зарур, чунки кучли аёз натижасида автомобилнинг юриш қуввати тушиб кетмоқда. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.
"Бошимдан ўтказган ўз тажрибамни айтишим мумкин: автомобил бир ярим соат совуқда турганди, минус 30 градус совуқ эди. Зўрға уйга етиб олдим, чунки 450 кмга етади дейилган қувват 100 кмдан камни кўрсатди, факт бўйича ундан ҳам кам бўлиши керак" – деди Мантуров.
Унинг сўзларига кўра, қувват тўплагичлар Россия иқлими учун тўлиқ мослаштирилмаган. Агар 20-30 йилдан сўнг транспорт соҳаси экоавтомобил ва авиация транспортлари билан тўлдирилиши учун электр двигателлари ҳамда батареяларини ривожлантириш керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!