$
12699.14 UZS
84.07
162.16 UZS
0.14
14847.83 UZS
93.24
36° Кечаси 24°

Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди

14:27 / 04.01.2023

Бугун, 4 январдан бошлаб “UzAuto Motors SAP” ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан “UzAuto Motors” иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобил етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобил учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, улар томонидан автомобил етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

“UzAuto Motors” компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади”.


Бу ҳам қизиқ

Болаларни акиллатиб даволамоқчи бўлган психологга жиноят иши очилди

Болаларни акиллатиб даволамоқчи бўлган психологга жиноят иши очилди

Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йилнинг январь ойида унинг ҳаракатлари бўйича ўрганиш олиб …
14:18 / 15.07.2025
Арманистон АҚШга Зангазур йўлаги назоратини топширишни рад этди

Арманистон АҚШга Зангазур йўлаги назоратини топширишни рад этди

Бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян баёнот берди.
17:01 / 15.07.2025
HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

Илк фильм намойиши 2027 йилга мўлжалланган
22:13 / 14.07.2025
Путин яқин орада Хитойга ташриф буюради

Путин яқин орада Хитойга ташриф буюради

Сергей Лавров Си Сзинпин билан учрашувда шунга эришилганини маълум қилди
19:23 / 15.07.2025
Доналд Трамп Patriot комплексларини Украинага этказиб беришга ваъда берди

Доналд Трамп Patriot комплексларини Украинага этказиб беришга ваъда берди

Мазкур сарф-харажатлар НАТО ҳисобидан амалга оширилади
19:53 / 14.07.2025
15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
23:10 / 14.07.2025
Беларус президенти Эммануэл Макронга табрик йўллади

Беларус президенти Эммануэл Макронга табрик йўллади

У мактубида француз халқига тинчлик ва осойишталик тилади
20:06 / 14.07.2025
Зангезур баҳси: АҚШ воситачиликка киришиб, йўлни ижарага олмоқчи

Зангезур баҳси: АҚШ воситачиликка киришиб, йўлни ижарага олмоқчи

Таклиф Ереван ва Боку ўртасидаги музокаралардаги келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилган.
10:41 / 15.07.2025
Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

У Президент администрациясида бошқарма бошлиғига айланди
19:37 / 14.07.2025
Саида Мирзиёевага ўринбосарлар тайинланди

Саида Мирзиёевага ўринбосарлар тайинланди

Ҳилола Умрова вазирликдан олинди.
17:27 / 14.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!