Франция ҳукумати томонидан тайёрланган 2025-йилги стратегик миллий шарҳ ҳисоботида айтилишича, 2030 йилга келиб Европада катта уруш содир бўлиши ва Франция бу урушга каттароқ кўламда жалб қилиниши тахмин қилинмоқда.
Франция Мудофаа ва Миллий хавфсизлик Бош котибияти веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботда дунё Европанинг миллий чегараларидан ташқарида кенг кўламли, юқори интенсив уруш хавфи кучайган янги даврга киргани айтилган. Шу билан бирга, Франция ҳудуди йирик гибрид ҳужумларга дучор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Хусусан, ҳужжатда Россия яқин 3-5 йил ичида Европага ҳужум қилиши мумкинлиги тахмин қилинган. Аммо бу даъвони тасдиқловчи аниқ далиллар келтирилмаган.
Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Россия НАТО мамлакатларига ҳужум қилмоқчи эмаслигини ва бундай қўрқувлар жуда ҳам бўрттирилганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!