$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган Адлия ва ФВБ бошлиқларига 1 йил 6 ой муддатида уй қамоқ жазоси берилди

14:51 / 01.04.2023

Ўзбекистон вилоятларининг биридаги оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани айтилмоқда. Бу ҳақда зўравонликка қарши курашувчи “Nemolchi.uz” лойиҳаси маълум қилди.

“Gazeta.uz”нинг ёзишича, гап Хоразм вилоятида жойлашган Меҳрибонлик уйи ҳақида кетмоқда. Унинг мудираси ва икки идора бошлиқларига нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиққан суд мажлиси 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.

Лойиҳа маълумотларига кўра, Меҳрибонлик уйи мудираси ғамхўрлиги остида бўлган уч қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил майдан 2022 йил февралга қадар) “моддий манфаат учун уларни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган”.

“Масалан, 2021 йилнинг майида мудира ҳали 16 ёшга тўлмаган Р.ни танишларидан бири билан ётишга мажбурлаган. Қиз буни истамасдан, қаршилик кўрсатган, шунда мудира ошхонадан ўқловни олиб келиб, қизнинг вояга етмаган укасини бошқалар кўз-ўнгида калтаклай бошлаган. Қизнинг иродасини синдирган аёл кейинчалик уни ўзи буюрган барча эркаклар билан ётишга мажбурлаган”, – деб ёзади “Nemolchu.uz”.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи мудиранинг муаммоларини ҳал қилишда ўз ваколатларини ишга солишга ваъда бериб, 2021 йил апрель ойида унга хайрия сифатида принтер совға қилган (қурилма вилоят адлия бошқармаси балансида бўлган, ишлатилган, кейинчалик яроқсиз ҳолга келган).

“Бундай “хайрия”дан бир неча ҳафта ўтгач, эркак меҳрибонлик уйи раҳбаридан унга жинсий эҳтиёжларини қондириш учун қиз беришни талаб қилди. Шунда мудира 17 ёшли етим қиз Р.ни танлади ва уни оч қолдириб, бошқа болалардан ажратиб, ташқарига чиқишини тақиқлаб қўйди, кейин вилоят адлия бошқармаси бошлиғи унга 250 минг сўмлик спорт оёқ кийими олиб бергани учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбур эканини айтди. Эркак қиз билан қабиҳ ишлари учун адлия бошқармаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ходимларига хизмат уйи сифатида ажратилган хонадондан фойдаланган”, – дейилади лойиҳа материалида.

Орадан бир ой ўтиб, 2021 йил июнь ойида у яна мудирадан қиз талаб қилиб, 15 ёшли А. билан ҳам шу хонадонда бирга бўлган.

“Воқеалар қайта-қайта такрорланади… Дарҳақиқат, ўн ой давомида вилоят адлия бошқармасининг хизмат хонадонидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва вояга етмаган қизлар ўртасида жинсий алоқа майдони сифатида фойдаланилган”, – деб ёзади Nemolchi.uz.

Фавқулодда вазиятлар бўлимининг туман бўлими бошлиғи ҳам меҳрибонлик уйи раҳбарига унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришини айтган. Май ойи бошида ҳомийлик сифатида болалар учун диван, шкаф, ошхона столи совға қилган ва болаларга турли ширинликлар олиб келган.

“Бунинг эвазига 2021 йил июнь ойи бошида у ҳам жинсий алоқа қилиш учун қиз талаб қилиб, меҳрибонлик уйи ётоқхонасида юқорида тилга олинган 17 ёшли етим Р. билан ётиб чиқади. Июнь ойининг охирида у меҳрибонлик уйи раҳбарига 200 минг сўм бериб, яна шу қиз билан ётади. Кейин эса меҳрибонлик уйига озиқ-овқат ва ичимликлар олиб келади ва бунинг эвазига 15 ёшли А.ни жинсий алоқа қилишга мажбурлайди. Қизлар у билан бир неча бор жинсий алоқа қилишга мажбур бўлишди ва учрашувлар болалар уйининг ўзида ҳам, бошқа жойларда ҳам бўлиб ўтди”, — дейилади лойиҳа материалида.

Nemolchi.uz вояга етмаганлар қарам ҳолатда бўлгани ва шу боис жинсий алоқага ўз ихтиёри билан ва онгли равишда розилик бера олмаслигини қайд этди.

Маълум қилинишича, суд жараёнида барча айбланувчилар “қизлар буни ўз ихтиёри билан қилгани, уларни ҳеч ким мажбурламаганини” айтган.

Сентябрь ойида биринчи инстансия суди меҳрибонлик уйи раҳбарини Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси), 167-моддаси 2-қисми “г” банди (Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (Мансаб сохтакорлиги) бўйича 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилган.

Адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқарма бошлиғи Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Шахснинг 16 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) ва Жиноят кодексининг 128−1-моддаси (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш)нинг эски таҳририда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Уларнинг ҳар иккисига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш, шунингдек, пробация органларини огоҳлантирмасдан яшаш жойини ўзгартиришлари ва яшаш тумани чегараларини тарк этиш тақиқланади.

2022 йилнинг декабрь ойида апеллация инстанцияси суди суд қарорини ўзгартиришсиз қолдирган.

“Юқорида тасвирланган ҳолатда уларга нисбатан етарли жазоми? Афсуски, ҳатто идоралар ходимлари орасида ҳам ўзлари бузуқ бўлган вояга етмаган қизлар борлигига ишонадиганлари бор, қизлар эркакларга осилиб, жинсий алоқа қилишни хоҳлашармиш. Ҳеч ким сабаблар ҳақида ўйлашни хоҳламайди. Мамлакатимизда розилик ёши 16 ёшдан бошланишини ҳамма унутган кўринади. Бу шуни англатадики, 16 ёшга тўлмаган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа номусга тегиш деб ҳисобланиши керак”, – дейди Nemolchi.uz.

Олий суд сайти хабарига кўра, Жиноят кодексининг кўрсатилган моддалари билан иш 2022 йил сентябрь ойи бошида Жиноят ишлари бўйича Хива тумани суди судьяси Дилмурод Отамуратов томонидан кўриб чиқилган. Иш бўйича айбланувчилар меҳрибонлик уйи раҳбари Юлдуз Худайбергенова, Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ бошлиғи Анвар Курязов ва адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Ойбек Машариповлар бўлган.

Жиноят кодексининг айбдорларга қўлланган моддалари:

  • Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодексининг 128−1-моддаси (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисми “а” банди (18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди (Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

  • Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисми (Мансаб сохтакорлиги) БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу ҳам қизиқ

Шифохоналарда дориларни қўллаш бўйича текширувлар ва протоколларни янгилаш ишлари бошланди

Шифохоналарда дориларни қўллаш бўйича текширувлар ва протоколларни янгилаш ишлари бошланди

Клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро манбалар томонидан самарасиз ёки етарлича ўрганилмаган деб топилган дорила…
15:08 / 13.12.2025
Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиландда комендантлик соати жорий қилинди

Таиланд Камбоджа билан чегарадаги тўқнашувлар сабаб Трат провинциясида комендантлик соати жорий этди. Бу ҳақда Reuters хабар…
16:46 / 14.12.2025
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025
“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

Ўзбекистонда бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма е…
11:54 / 14.12.2025
Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ҳафта давомида ёмғир ва қор ёғади

Республика ҳудудларида 16 декабрдан ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим вилоятларда кечқурун ёмғир ёки қор ёғиши мумкин, туман туш…
15:08 / 15.12.2025
Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сиднейдаги пляжда содир бўлган отишма оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Маълумот учун, Бонди-бич пляжи Австралиянинг энг машҳур пляжи бўлиб, у кўплаб сёрфингчиларни ва сайёҳларни ўзига жалб қилади.
15:51 / 14.12.2025
Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

The Insider нашр бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.
08:34 / 14.12.2025
Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 м…
09:31 / 14.12.2025
Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очил…
14:22 / 15.12.2025
Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

Саида Мирзиёева Римдаги “Инсоний биродарлик”–2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

“Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман”, – деб ёзади…
16:28 / 13.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!