$
11987.89 UZS
-2.65
₽
145.41 UZS
-0.83
€
13114.75 UZS
-22.09
31° Кечаси 18°

“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

11:54 / 14.12.2025

Ўзбекистонда бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланиб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, қидирувда бўлган шахсни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тадбирлар натижасида 1993 йилда туғилган, “Грязь” лақаби билан танилган Й.М. Туркия ҳудудида аниқланиб, ушланган. У жиноий иш бўйича терговдан яшириниб юргани маълум қилинган. Қўлга олинган шахс 2025 йил 5 декабрь куни Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, тегишли тергов органларига топширилган.

Маълум қилинишича, ушбу шахс жиноий уюшма етакчиси сифатида бир нечта оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноий жавобгарлик белгиланган.

Хусусан, у 112-модда — ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, 164-модда — босқинчилик, 165-модда — товламачилик, 173-модда — мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ҳамда 242-модда — жиноий уюшма ташкил этиш билан айбланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур шахс 2023 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан расман қидирувга эълон қилинган эди. Ҳозирда у тергов ҳаракатлари доирасида жавобгарликка тортилаётгани билдирилди.

Аввалроқ халқаро террористик ташкилотлар фаолиятида иштирок этган ва 25 йилдан ортиқ вақт давомида қидирувда бўлган фуқаро жорий йил ноябрь ойида чет элда ушланган эди. Ушбу шахс диний экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб, “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишни мақсад қилган ҳолда 1999 йилда Ўзбекистон ҳудудини тарк этган. У кейинчалик Афғонистон, Покистон ва Суриядаги халқаро террористик гуруҳлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этгани аниқланган.

 



														
														Тадбиркорлардан тортиб стартапчиларгача: ЎзЛиДеП электорати кенгаймоқда

Тадбиркорлардан тортиб стартапчиларгача: ЎзЛиДеП электорати кенгаймоқда

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари парти…
14:55 / 25.11.2026

														
														Donald Tramp O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga o‘z minnatdorligini izhor etdi

Donald Tramp O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga o‘z minnatdorligini izhor etdi

“Mamlakatimiz mustaqilligining 250 yilligi munosabati bilan menga tuhfa etilgan go‘zal o‘zbek ayvonlari uchun O‘zbekistonnin…
09:09 / 25.11.2026

														
														Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иорд…
09:06 / 25.11.2026

														
														ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

Муҳокамалар давомида партиянинг вилоят кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.
17:14 / 24.11.2026

														
														Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида давлат ташрифи билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турган Ўзбекистон Республ…
16:08 / 24.11.2026

														
														Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қ…
14:33 / 24.11.2026

														
														Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026

														
														Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026

														
														Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026

														
														Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қ…
14:33 / 24.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!