$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

10:30 / 15.12.2025

“Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

БААнинг Дубай шаҳрида қитъамизнинг 35 та давлатидан келган 1 минг 500 нафардан зиёд спортчилар ўртасида бўлиб ўтган ғоят кескин беллашувларда сизлар жасорат ва матонат фазилатларини намоён этиб, мусобақаларнинг чинакам қаҳрамонларига айландингиз ва Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида яна бир ёрқин саҳифа очдингиз.

Ушбу нуфузли спорт анжуманида сизларни кўп миллатли бутун халқимиз қўллаб-қувватлаб, барчангизга зафар ва омадлар тилаб турди.

Ана шундай юксак ишончни шараф билан оқлаб, 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида Осиё қитъасида 1-ўринни эгаллаб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганингиз муборак бўлсин!

Турнир давомида Ўзбекистон мадҳияси қарийб 100 марта янграгани сизларнинг Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этишга қандай беқиёс ҳисса қўшганингиздан далолатдир .

Сизлар улкан азм-у шижоатингиз, букилмас ирода ва интилишингиз билан Осиёнинг миллий спорти жадал ривожланаётган Эрон, Япония, Таиланд, Индонезия каби давлатлари жамоаларини ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлдингиз.

Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида бундай рекорд натижа, бундай буюк зафар илгари ҳеч қачон бўлмаган эди. Ҳеч шубҳасиз, сизлар юртимиз спортида шонли тарих ва анъаналар яратаётган ёшлар, моҳир мутахассислар сифатида юксак таҳсин ва тасанноларга муносибсиз.

Бутун халқимиз, жонажон Ватанимиз сизлар билан фахрланади. Сизлар Ўзбекистон паралимпия ҳаракатининг олтин авлоди, олтин вакилларисиз.

Бундай қаҳрамон ёшларимизга шон-шарафлар бўлсин!

Айниқса, пара пауэрлифтингчи ўғил-қизларимиз Баҳриддин Холбўтаев, Элбек Фарҳодов, Ойшажон Ражаббоева, Рухшона Ўктамова ўз вазн тоифаларида жаҳон рекордини, Нурилло Инобиддинов, Эзоза Абдужабборова, Азизбек Пердебаев, Рухшона Ўктамова, Зиёдахон Боқижонова, Зуҳра Юлдашева, Гулюз Нематуллаева эса Осиё рекордини ўрнатганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Яна бир муҳим тарихий натижа – спортчи қизларимиз Мадина Мухторова, Фароғат Мухаммадқулова, Моҳичехра Ибрагимова пара енгил атлетиканинг ядро ва найза улоқтириш дастурлари доирасидаги муросасиз баҳсларда рақибларига мутлақо имконият қолдирмасдан бутун медаллар жамланмасини Ўзбекистонга олиб келдилар.

Буларнинг барчаси – сизларнинг тинимсиз меҳнатингиз, букилмас иродангиз, истеъдод ва маҳоратингиз, қолаверса, юртимизда инсон қадрини амалда таъминлашга қаратилган тизимли ишларимиз натижаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Сизлар эришган улкан зафар Янги Ўзбекистон ёшлари қандай катта марраларни эгаллашга қодир эканини амалда яна бир бор кўрсатгани билан ҳам ғоят аҳамиятлидир. Бу ғалаба, ҳеч шубҳасиз, минглаб ёшларимизга ғурур ва ифтихор, интилиш ва илҳом манбаи, катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни мана шундай баҳодир, довюрак ва паҳлавон фарзандлар этиб тарбиялаган, эзгу интилишларингизни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган ота-оналарингиз, моҳир ва жонкуяр мураббийларингизга, барча мухлисларингизга чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман.

Азиз спортчи ўғил-қизларим,

Қадрли мураббийлар!

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича махсус қарор қабул қилдик.

Ишончим комил, ушбу қарор сизларнинг келгуси фаолиятингиз учун қўшимча равишда янги шароит ва имкониятлар яратиш, спорт оламидаги ютуқларингиз салмоғини янада оширишга хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳати – сўнгги йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини тузиб, алоҳида Адаптив спорт турлари ассоциацияси фаолиятини йўлга қўйдик.

Шунингдек, ушбу тизимда Матонат мактаби ҳамда соҳада мутахассислар тайёрлаш бўйича институт ташкил қилдик.

Натижада адаптив спорт турларидаги йўналишлар сони 89 тага етказилиб, юртимиз маҳаллаларида ушбу спорт турлари билан доимий шуғулланувчилар сони 45 мингдан ошди.

Юртимизда инклюзив жамият барпо этиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимиз албатта изчил давом эттирилади.

Ватанимизга юксак меҳри ва садоқати, мустаҳкам ирода ва матонати билан миллионлаб фарзандларимизга ўрнак бўлаётган сизлардек қаҳрамон ўғил-қизларимни Ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида қўлга киритган тарихий ғалабангиз билан яна бир бор чин қалбимдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятингизда улкан омад ва зафарлар тилайман”, – дея табрик матни келтирилади Президент матбуот хизмати хабарида.

 



														
														Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026

														
														Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши …
16:40 / 28.10.2026

														
														Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026

														
														“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026

														
														АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026

														
														IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026

														
														“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026

														
														Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026

														
														Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026

														
														Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги …
13:28 / 27.10.2026
Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши …
16:40 / 28.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!