$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Ўшда Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди

14:22 / 15.12.2025

“Ўш шаҳрида буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” агентлиги.

Ушбу маросимда қатнашиш учун Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида Андижон вилояти ҳокимияти, Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари ҳамда Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаевнинг Ўш шаҳрига амалий ташрифи амалга оширилди.

Ўзбекистонлик меҳмонларни қирғиз–ўзбек давлат чегарасидаги “Достук” чегара-ўтиш пунктида Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Аскарали Мадаминов, Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг 1-ўринбосари Иляз Ташбаев, Ўш шаҳар мери Женишбек Токторбаев ва бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олган.

Алишер Навоий шоҳкўчаси ва ҳайкалнинг очиш маросимида Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон делегацияси ҳамда турли ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбир Алишер Навоий ҳайкалини очиш ва унинг пойига гулчамбарлар қўйиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар эътиборига ўзбек ва қирғиз санъаткорлари томонидан тайёрланган, Алишер Навоий ижодини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва унинг ғазалларига басталанган қўшиқлардан иборат концерт дастури тақдим этилди.  

Ўш вилояти раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик алоқалари ва стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади. Алишер Навоий ҳайкали очилиш маросимида иштирок этиш учун Ўш шаҳрига Ўзбекистондан нуфузли делегация ташрифи икки мамлакат халқларининг тарихий ва маданий биродарлик алоқалари ва чуқур ҳурмат белгиси эканини урғулади.

Шаҳар мери Ўш шаҳрида Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи 1968 йилда барпо этилгани ва буюк ўзбек шоирининг шаҳардаги биринчи ҳайкали ҳам шу йил ўрнатилганини ҳамда 1991 йилда боғ атрофидаги кўчага унинг номи берилганини маълум қилди. Ушбу кўча шу кунгача унинг номи билан аталиб келинган. Сўнгги йилларда бу ерда катта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ўтказилиб, кўча мавқейи кўтарилиб, шоҳкўчага ўзгартирилганини билдирди.

Женишбек Токторбаевнинг таъкидлашича, халқларимиз доим бирдамликда яшаб келган ва бу аҳил-иноқлик ҳозиргача сақланиб қолмоқда. Жорий йилда Ўш вилоятига Ўзбекистондан 1,3 миллион нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган ва ушбу рақам халқлар ўртасида биродарлик ва дўстлик алоқаларининг тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. 

Тадбир Ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий вилоятларидаги ваколатхонасида давом эттирилиб, ўзбек–қирғиз делегациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожи ҳамда эришилган муҳим ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш, биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш ҳақида келишиб олди.

Учрашувда Ўзбекистон Президентининг ўзбек ва қирғиз халқлари орасидаги азалий дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ўш шаҳри мери Женишбек Токторбаевни “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармони ўқиб эшиттирилди. Ушбу мукофотни Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков тантанали равишда топширди.  

Мер Женишбек Токторбаев камтарона фаолиятига берилган юксак баҳо учун Ўзбекистон Президенти ва ўзбек халқига ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этиб, ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги тарихий биродарлик алоқаларини ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлида бор кучини сарфлашини таъкидлади.  

Ўз навбатида, Озодбек Назарбеков Алишер Навоий шоҳкўчасини таъмирлаш ва ҳайкалини ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда бугунги тадбирни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган ташкилотчиларга Ўзбекистон номидан самимий миннатдорлик билдирди. 

Тадбир давомида элчи Саидикром Ниёзхўжаев “Дестинация Ўш” туризм корхоналари жамоат бирлашмаси раиси Абдуқодир Алиевга “Ўзбекистон туризм брендининг Қирғизистондаги элчиси” сертификатини тантанали равишда топширди.

 



														
														20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

Андижон вилоятида 20 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ха…
09:25 / 25.10.2026

														
														Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026

														
														30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026

														
														Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026

														
														"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026

														
														60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

														
														Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026

														
														Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

														
														АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!