Япониялик мутахассислар 2022 йилда ёғочдан ясалган дунёдаги илк сунъий йўлдошни космосга чиқариш билан боғлиқ техник тажриба ўтказишни режалаштиряптилар. Ноодатий аппаратни тайёр ҳолатга келтириш билан Киото университети ва "Sumitomo Forestry" компанияси мутахассислари шуғулланадилар.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг февраль ойида астронавт Такао Дои Халқаро космик станциядаги ташқи тадқиқот модулига ёғочнинг турли навларидан тайёрланган тахта панелларни бириктириб қўяди ва уларнинг очиқ космос шароитига нисбатан қанчалар чидамли эканлигини ўрганади.
Тадқиқот давомида манголия, ямадзакура сакураси, шунингдек тош қайиндан тайёрланган намуналардан фойдаланилади. Панеллар очиқ космос шароитида 9 ой қолдирилгандан кейин сунъий йўлдошнинг айнан қандай турдаги ёғочдан ясалиши ҳал этилади.
Ёғочдан ясалган сунъий йўлдошни Ер орбитасига чиқариш 2023 йилга режалаштирилган. У ҳар бир томони 10 сантиметрга тенг келадиган куб шаклида бўлади. Зарурий қурилмаларнинг барчаси куб ичига жойлаштирилади, ташқи томони эса қуёш панеллари билан қопланади.
Мутахассислар ушбу тажриба орқали ёғоч космик аппаратлар ишлаб чиқариш учун экологик тоза хомашё сифатида мос келиши ёки йўқлигини текшириб кўришмоқчи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!