$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Мумтоз Маҳал ким эди ва Тож Маҳал нима учун унга аталган?

17:04 / 06.02.2025

Дунёнинг энг буюк меъморий обидаларидан бири бўлган ва ҳақиқий садоқат, севгининг тимсоли ҳисобланадиган Тож Маҳал ўзининг сирлилиги, маҳобати билан ҳануз инсонларни ҳайратга солмоқда. Бу иншоот Буюк Бобурийлар Салтанатининг давомчиларидан бири Шоҳ Жаҳон томонидан севимли рафиқаси Мумтоз Маҳалга атаб қурилган. Хўш, Мумтоз Маҳал ўзи ким? У қандай қилиб шоҳнинг рафиқасига айланиб қолди? Қандай аёл эдики, қалблардан жой олган?

Аржуманд Бону Бегим

Мумтоз Маҳалнинг асл исми Аржуманд Бону Бегим бўлиб, 1593 йили Машҳадда туғилган. Асли эронлик, бобоси ва ота-онаси камбағаллик туфайли Ҳиндистонга кўчиб келишган ва Акбаршоҳнинг хизматига киришган. 1611 йилда Аржуманд Бонунинг аммаси Нуржаҳон Жаҳонгиршоҳга турмушга чиқади. Шундан кейин аржуманд Бобурнинг бобоси бош вазир лавозимига, отаси эса сарой бошқарувчиси мансабини эгаллаган.

Аржуманд Бону илмли бўлиб, форс ва араб тилларини яхши билган. Форс тилида шеърлар ҳам ёзган. Жуда кичиклигидан ақл-идрок ва гўзаллик намунаси ҳисобланган. Балоғат ёшига етавергач, ҳамманинг диққат марказида бўлиб қолган.

Шоҳ Жаҳон ва Аржуманднинг севгиси

Айтишларича, шаҳзода Хуррам аржуманд бонуни кўриб, ошиғ-у беқарор бўлиб қолади. Қаттиқ севганидан унга уйланишга қарор қилади. Бу қиз оқбилаклардан бўлгани учун, уларнинг тўйига тўсқинлик қилишмайди. Уларни мамнуният билан унаштириб қўйишади. Ўшанда Аржуманд Бону 14 ёшда бўлган. Буни қарангки, баъзи сабабларга кўра, уларнинг тўйи 5 йилдан кейин 1612 йилда бўлиб ўтган. Тўй куни Жаҳонгир шоҳ рафиқасига Мумтоз Маҳал яъни “сарой жавоҳири” деб исм қўйди. Мумтоз Маҳал Ж

Жаҳонгир шоҳнинг 2-аёли эди. Бу пайтда Жаҳонгир шоҳ 21 ёшда бўлган. Шоҳ Мумтоз Маҳалдан кейин ҳам уйланган. Аммо, унинг 1-3-турмуши мажбурликдан, сиёсий сабабларга бориб тақаларди. У Мумтоздан бошқа аёлларни жудаям ёмон кўрган ва бу ҳақида тарихчи Иноят Хоннинг Шоҳ Жаҳоннинг хотинлари билан муносабатлари ҳақидаги ҳужжатларида келтирилган.

Шунингдек, Мўтамад Хоннинг “Иқболнома-э-Жаҳангири” асарида ҳам Шоҳ Жаҳоннинг Мумтоз Маҳалга бўлган чуқур муҳаббати ва бошқа хотинларига нисбатан совуққонлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

Бу манбалар Шоҳ Жаҳоннинг Мумтоз Маҳалга бўлган алоҳида муҳаббати ва бошқа хотинларига нисбатан камроқ эътибор берганини тасдиқлайди. Уларнинг 19 йиллик турмушида 14 та фарзандни дунёга келтиришган. Олтита қиз ва саккизта ўғил фарзандлари бўлган. Улардан етти нафари гўдаклигида вафот этишган.

Мумтоз Маҳал Бегим давлат ишларида

1628 йилда Шоҳ Жаҳон тахтга ўтиргач, Мумтоз Маҳални ўзининг маслаҳатчиси деб эълон қилди.

У императорнинг яқин ва ишончли маслаҳатчиси бўлган бўлса-да, у сиёсий ҳокимиятга интилиши билан тасвирланмаган. Шунга қарамай, императорнинг давлат ишларидаги қарорига таъсир қилишда асосий роль ўйнаган. Шоҳ Жаҳон рафиқасининг маслаҳатисиз бир ишни бошламасди ва бирорта ҳам ҳужжатга усиз имзо чекмасди. Аёлини ҳаттоки, ҳарбий юришларда ҳам ўзи билан олиб юрарди.

Мумтоз Маҳал меҳрибон ва саховатли инсон сифатида тасвирланган, чунки у муҳтожларга, айниқса камбағалларга ёрдам беришда императорга тез-тез таъсир кўрсатади. У илоҳиёт олимлари, тақводорлар ва фақир олимларнинг қизларига садақа ва нафақа берарди. Кўплаб шоир ва олимларга ҳам ҳомийлик қилган. Вансидхара Мишра исмли санскрит шоири охир-оқибат Мумтознинг севимли шоирига айланган. Мумтоз кўпинча императорнинг баъзи душманларини кечиришида, жумладан, ўлим жазосини бошқа жазога алмаштиришда ҳал қилувчи роль ўйнаган. Шоҳ Жаҳон унга империянинг энг олий шарафини беришдан ташқари, уй-рўзғор харажатлари ва йўл харажатлари учун йилига 10 лакҳ рупий миқдорида нафақа ҳам берарди.

Мумтоз Маҳалнинг вафоти

Мумтоз Маҳал эрини Бурҳонпурга кузатиб борганида ўн тўртинчи фарзандига ҳомиладор эди. Шоҳ Жаҳон ва Мумтоз Декан губернатори Хон Жаҳон Лодининг исёнини бостиришга қаратилган Шоҳ Жаҳоннинг ҳарбий юриши доирасида Бурҳонпурга ташриф буюришган. 1631 йилнинг 17 июнида Мумтоз фарзандини дунёга келтириш чоғида кўплаб қийинчиликларни бошидан кечирган. 30 соатга яқин давом этган ғайриоддий туғруқдан сўнг Бурҳонпурда сўнгги нафасини олди. Унинг ўлимига туғруқдан кейинги қон кетиши, яъни туғруқ вақтида кўп миқдорда қон йўқотиши аниқланган. Унинг жасади дастлаб Бурҳонпурда, Шоҳ Жаҳоннинг Дониёр исмли амакиларидан бири томонидан Тапти дарёси бўйида қурилган “Зайнобод” боғига дафн этилган.

Бурҳонпур ҳеч қачон Мумтоз Маҳалнинг сўнгги дам олиш маскани бўлиши учун мўлжалланмаганлиги сабабли, унинг жасади 1631 йил 14 декабрда “Зайнобод”дан эксгумация қилинган. Кейин олтин қутида Аграга олиб кетилган. Дафн маросими учун 900 километр йўл босиб, Агра шаҳрига етиб борилди, у ерда Мумтознинг жасади кичик бинога дафн қилинди.

Малика Мумтоз Маҳал Бегим ўлимидан олдин эрига фарзандларига меҳрибон бўлишини, қайта уйланмаслигини ва унга атаб дунёда тенги йўқ мақбара қурдиришини илтимос қилади. Шоҳ Жаҳон ҳам унинг васиятига бутун умр амал қилади. болалари билан видолашаётган эс отасининг аҳволидан хабардор бўлиб, ғамхўрлик қилишларини айтади.

Шоҳ Жаҳон аёлининг васиятларига амал қилиб, кейинги 36 йиллик умри давомида бирон марта ҳам турмуш қурмайди. У хотинини жонидан ортиқ яхши кўрар эди. Унинг ўлимидан қаттиқ изтиробга тушади ва чўкиб қолади. Ҳаттоки, ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлади. Айрим манбаларга кўра, Буюк Бобурийлар Салтанатида мотам бир йил, айримларида икки йил давом этгани ҳақида айтилган. Саройда ҳеч қандай байрамлар, базмлар ташкиллаштирилмаган, нишонланмаган. Аёлининг вафотидан кейин Шоҳ Жаҳоннинг соғлиғида жиддий ўзгаришлар содир бўлган. У бирданига қариб кетган. Бундай пайтда унга қизи Жаҳон Оро Бегим ғамхўрлик қилган.

Тож Маҳалнинг барпо этилиши

Шоҳ Жаҳон аёли учун дунёда тенги йўқ бўлган мақбара Тож Маҳални қурдирган. Мақбара учун Агра шаҳрини танлаган. Уни Жамна дарёсининг олдидаги табиат манзараси ўзига мафтун этган эди. Мақбара (лойиҳа меъмори Усто Аҳмад Лаҳори) турк меъмори Муҳаммад Исохон афанди бошчилигида бунёд этилган. Мақбара мурабба тарҳли, 3 қаватли, 5 гумбазли. Мармар супа (104х104х7 м) устига қурилган. Тўртта бурчагидаги ингичка миноралар (баландлиги 45 м) мақбарага ўзгача ҳусн бағишлаган. Деворлари оқ мармар билан қопланган, турли рангдаги қимматбаҳо тошлар (ҳақиқ, марварид, садаф, қаҳрабо, зумрад, ёқут, фил суяги ва б.)дан қадама нақшлар ишланган. Бош тарзи (эни 56,7 м) пештоқ равоқли. Мақбаранинг олд томонига 2 қатор дарахтлар экилган, фавворали ҳовуз, гулзорлаштирилган узун йўлка бор. Зинапоялар билан мармар супага чиқиб, ўйма нақшли эшикдан мақбарага кирилади. Ўртадаги катта гумбазли хонада қора мармарли сағана (Шри Ланкадан келтирилган) қўйилган. Тож Маҳалнинг беқиёс ҳусни боғнинг жанубий дарвозаси орқали кўзга яққол ташланади. Маҳобатли бино қурилишида нафақат Ҳиндистон, балки Ўрта Осиё, Эрон, Византия меъморларининг ўзига хос услублари ўз ифодасини топган. Мақбара қурилишида ғишт терувчи қандаҳорлик Муҳаммад Ханиф, мултонлик Муҳаммад Саид, минорада маҳаллий уста Исмоилхон Румий, самарқандлик Муҳаммад Шариф, лаҳорлик Козимхонлар ҳамда кўпгина наққош ва хаттотлар қаторида бухоролик ота Муҳаммад ва Шукур наққошлар қатнашган. Тож Маҳал кун давомида турли рангларда намоён бўлади: тонгда пушти, кундузи оқ ва ой нурида олтин рангга киради.

Ҳозирги кунгача Шоҳ Жаҳон ва Мумтоз Маҳалнинг ўрталаридаги муҳаббат ҳақиқий севги, вафо тимсоли сифатида тан олинади. Мумтоз Маҳал Бегим бир аёл сифатида ўз турмуш ўртоғининг қалбида ва эзгу ишлари билан тарихга муҳрланиб қолган.

Мақола муаллифи: Мунисахоним Ирисова


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!