$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

ЎША ТУН…

16:27 / 03.02.2025

Воқеий ҳикоя

Ўша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик. Чарчаган эканман уйга кела солиб ухлаб қолганман. Орадан анча йиллар ўтган бўлса ҳам ўша кун эсимга тушса роса афсусланаман. Ўшанда олти ёш эдим. Ёз. Супада тўрт киши: бувам, момом, кичкина акам (Дадамнинг кенжа укаси Муҳриддин) ва мен. Супамизнинг чет қисми бетон бўлгани учун чиқишда оёғимни уриб олдим. Момом мени бироз овутган бўлди. Юлдузларга қараб ётиб анча гурунглашдик. Ҳамманинг уйқуси келди шекилли, ғунғир-ғунғир гаплар ҳам тугаб, бироздан сўнг тинчиб қолдик. Тўсатдан жуда хавотирли хирхироқ овоз эшитилди. Бувам момом томонга қараб “эй” деганини эшитдим. Одатда момом бунчалик тез ухлаб қолмасди. Қара-чи, энанг ухладими, деди бувам акамга.

 – Эна, эна?

Момом жавоб бермади!

Бувам “дўхтир акангни чақир, югур” дедилар. Уйқу аралаш дўхтир амакимнинг келганиниям эслайман. Шундан кейин акаларимдан кимдир мени кўтариб бошқа супага ётқизди.Тошдай қотибман…

Эрталаб кўзимни очишим билан ҳовлимизда тумонат одамлар юрганини кўрдим. Онам шифохонада бўлгани учун опам иккаламизга қарашни Дилдора аммамга тайинлашган экан. Нималар бўлаётганидан хабаримиз йўқ эди. Кейин билсам ўша кеча опам иккаламизга ҳар куни эрталаб ширчойга нон буктириб кутиб ўтирадиган, бизни жонидан ҳам ортиқ яхши кўрадиган, бировга зарари тегмаган, эндигина 49 ёшга тўлган фариштадай момом оламдан ўтган экан. Дадамнинг ҳам бу ҳолга кўникиши анчайин қийин бўлган. Тонгача йиғлаб чиққанлари ҳозиргидай йодимда. Ҳалигача акаларимнинг супага думалаб йиғлаганлари кўзим олдидан кетмайди. Бу йил ёзда онам 46 га тўлади. Дадам ва 5 нафар акамга қанчалик қийин эканлигини энди-энди тушуняпман.

Опам мендан икки ёш катта, эсини анча таниб қолгани учун момомнинг хислатларини эслаб, ҳалигача ўксинади. Ҳозиргача момом билан ўтган ҳар бир кунимизни, ғаройиб воқеаларни эсимдан чиқармаслик учун тез-тез эслаб тураман, акаларимнинг фарзандларига айтиб бериб уларни кулдираман, момомнинг қандай инсон эканлигини улар ҳам билишини бироз бўлса ҳам тасаввур қилишини хоҳлайман. Бир жилмаяман, бир кўзимни жиққа ёш қоплайди. Чўнтагимга солиб қўйган майиз ёнғоқларни-ю, иссиқ нонга қилинган гажмижларни эсласам момомнинг қанчалик меҳрибон эканлигини янада яхши ҳис қиламан.

Момомнинг бир қўли ишламай қолганди. Лекин ҳеч кимга оғирлиги тегмасди. Ўзини ўзи эплай оларди. Сўнгги сонияларгача шундайлигича қолди, шунинг учун ҳам момомни фаришталарга ўхшатаман. Мана ўша воқеага ҳам ўн етти йил бўлибди. Мен Тошкентга кетдим. Ўқишни битириб, ишлаяпман ҳам. Аммо хотирамда ҳалигача момом тирикдай, мени жимгина жилмайиб кузатиб тургандай. Эсласам мен ҳам жилмаяман, фақат негадир кўзларимдан ёш қуйилаверади…

 

Илёс Болтаев


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!