$
12948.10 UZS
17.99
121.01 UZS
0.07
13502.28 UZS
111.86
Кечаси -7°

Ўзбекистонда “доимий прописка” тушунчаси қонунчиликдан бутунлай чиқариб ташланади

13:39 / 04.02.2022

Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муносабатларда мавжуд муаммо ва камчиликларни, шунингдек, доимий прописка билан боғлиқ муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, амалда бўлган биометрик паспорт билан боғлиқ янги ҳуқуқий муносабатлар жорий қилинганлиги боис қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат.

Қайд этилишича, бугунги кунда “прописка” сўзи маънан эскирганлиги ва ушбу атама фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “эркинликни чекловчи” деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлардаги “доимий прописка қилиш” ва “турган жойи бўйича ҳисобга олиш” тушунчаларини “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” ва “вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаларига алмаштирилмоқда.

Қонун билан Президент қарорига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинганлиги сабабли қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бир қатор қонунларга биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификация ID-картаси билан қўлланилиши сабабли идентификация ID-картаси тушунчаси киритиш белгиланмоқда.

“Қонун қабул қилиниши натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш” нормаларининг бир хилда бўлиши ҳамда бир хил кўринишда қўлланилишига, идентификация ID-картасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тушунчалар ва ҳуқуқий қоидалар мослаштирилишига эришилади”, дейилади Сенат хабарида.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда ўқувчилар совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилинганлиги аниқланди

Сурхондарёда ўқувчилар совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилинганлиги аниқланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.
17:01 / 06.01.2025
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиб, ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади.
15:01 / 06.01.2025
Ўзбекистон ақл даражаси бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон ақл даражаси бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонда ўртача IQ 96,98 ни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,17 даражага юқори.
20:32 / 06.01.2025
Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари электрон сигареталарни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
18:38 / 06.01.2025
2025 йилда Ўзбекистон кўчаларида яна 700 та янги автобус, шу жумладан 200 та электр автобус пайдо бўлади.

2025 йилда Ўзбекистон кўчаларида яна 700 та янги автобус, шу жумладан 200 та электр автобус пайдо бўлади.

2017 йилдан бери Ўзбекистон электр автобуслари ва экологик тоза транспорт воситалари сонини фаол равишда оширмоқда.
18:55 / 06.01.2025
Ўзбекистон қарийб 22 миллион долларлик гилам экспорт қилди

Ўзбекистон қарийб 22 миллион долларлик гилам экспорт қилди

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
21:55 / 06.01.2025
Ўзбекистон 2024 йилда қанча автомобиль импорт қилди?

Ўзбекистон 2024 йилда қанча автомобиль импорт қилди?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари орасида Ўзбекистон жами 1,18 миллиард долларлик …
20:05 / 07.01.2025
Самарқандга учаётган самолёт носозлик туфайли Москвага қўнди

Самарқандга учаётган самолёт носозлик туфайли Москвага қўнди

“UTair” авиакомпаниясининг Петербург-Самарқанд рейсидан ўрин олган Boeing 737 самолёти 173 йўловчиси билан Москвадаги Внуков…
18:35 / 07.01.2025
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисобл…
17:00 / 06.01.2025
КХДР Япон денгизига гипертовушли баллистик ракета учирди

КХДР Япон денгизига гипертовушли баллистик ракета учирди

Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги (ТсТАК) хабар бермоқда.
09:31 / 07.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!