Японияда 6 магнитудага тенг бўлган кучли зилзила юз берди. Сейсмик ҳодисанинг эпицентри тинч океанидаги Тори ороллари ҳудудида жойлашган бўлиб, ўчоқ 420 километр чуқурликда жойлашган. Бу ҳақда мамлакат миллий метеорология бошқармаси хабарида айтилган.
Жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.
Аввалроқ, Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида Тибетда кучли зилзила содир бўлган эди. Унинг магнитудаси 6,8 га тенг эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!