$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

1 январдан сув ҳисоблагичсиз ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади

15:55 / 31.08.2023

АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Нурбек Пўлатовнинг маълум қилишича, 2024 йил 1 январдан ҳисоблагичсиз ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.

Республикамизнинг 7 та вилояти 21 та туманида ер ости сувлари сатҳининг 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб кетаётган ҳолатлари қайд этилиб, мазкур ҳудудларда сувга қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этилди.

Мораторий жорий этилган ҳудудлар ер ости сувлари ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар йили янгилаб борилади ҳамда вазирликнинг веб-сайти ва бошқа очиқ манбаларда эълон қилинади. Ер ости сувлари сатҳининг ўртача кўп йиллик сатҳга нисбатан 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ер ости сувларидан фақат ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин.

Бунда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади.

Олинаётган ер ости сувлари ҳисобини аниқ юритиш ва сувни тежаш чораларини амалга ошириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган, яъни соддароқ қилиб айтганда счётчикларсиз ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.

Бунда сув ҳисоблаш воситаларисиз ер ости сувларидан фойдаланганда солиқ тўлови солиқ ставкасининг беш баравари миқдорида ундирилиши белгиланганини алоҳида қайд этиш лозим.

Ер ости сувларини мониторинг қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, аҳоли ва объектларни хавфли геологик жараёнлардан муҳофаза қилиш бўйича Давлат геологик мониторинг хизмати фаолияти йўлга қўйилиб, бунда ер ости сувларига ноқонуний қудуқ бурғилаш ва рухсациз ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича мониторинг ва назорат тадбирлари кучайтирилди.

Қайд этилишича, мораторий жорий этилган ҳудудлар, яъни ер ости сувлари сатҳи пасайган ҳудудларда сувга қудуқ бурғилашга гидрогеологик хулоса олиш учун 43 та ариза рад этилди. Ер ости сувларига қудуқларни ноқонуний бурғилаш ва сув тежовчи технологияларсиз сувдан фойдаланиш ҳолатлари бўйича Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига 99 та кўрсатма тақдим этилди.

Ер ости сувларига қудуқлар бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларига тегишли 618 та бурғилаш ускуналарининг рўйхати шакллантирилди. Бурғилаш ускуналарини ГПС-трекерлар билан жиҳозланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳолати ва турган жойини кўрсатувчи алоҳида ахборот тизими йўлга қўйилди.


Бу ҳам қизиқ

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!