Юз нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ўз ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.
Қайд этилишича, ушбу эвакуация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган.
Қиличевнинг таъкидлашича, эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!