Мозамбикдаги “Мачава” қаттиқ тартибли қамоқхонасидан 6 мингга яқин хавфли жиноятчи қочиб кетган. Бу ҳақда Briefly News маълум қилди.
Маҳбуслар соқчиларни қуролсизлантириб, пойтахт Мапуту яқинидаги Мачава туманида жойлашган қамоқхона ташқарисига чиқишга муваффақ бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, қочиб кетган жиноятчиларда қамоқхона қўриқчиларидан тортиб олинган ўқотар қуроллар бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, маҳбусларнинг қочиши мухолифатнинг норозилик акциялари сабаб бошланган йирик тартибсизликлар фонида юз бермоқда. Мозамбикда мухолифат 9 октябрь кунги сайловлар натижасидан норозилик билдириб, мамлакат пойтахти ва бошқа шаҳарларда акция бошлаган.
Куни кеча Мозамбик Конституциявий кенгаши ҳукмрон партия “Фрелимо”нинг ғалабасини ҳамда номзод Даниэл Шапуни президентлик лавозимига тасдиқлаган. Норозилик намойиши иштирокчилари жойларда полиция билан тўқнашувларга бормоқда. Мозамбик ҳукумати Конституциявий кенгаш қарори эълон қилинганидан кейин 24 соат ичидаги тўқнашувларда камида 21 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!