Бугун, 26 декабрь куни Андижон вилоятидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:32 да Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙ Мирпўстин кўчасида жойлашган фуқаро И.Т.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 11:37 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 12:13 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Қайд этилишича, ушбу ёнғин натижасида яшаш уйининг 120 кв.м майдонда шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!