2022 йил давомида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари манзилли рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, ушбу рўйхатдан жами 34 та маданий мерос объекти ўрин олган ва уларни таъмирлаш-тиклаш ишлари учун жами 75 млрд. сўм сарфланиши режалаштирилган.
Жорий йилги рўйхатга кўра, кўплаб танқидларга сабаб бўлган Баҳодир Ялангтўшбий мадрасаси, Талипоч қалъа қолдиқлари, “Улуғбек” мадрасаси, Амир Олимхон мадрасаси, Кўк гумбаз, Оқ Сарой, Ислом Хўжа ёзги қароргоҳи, Чодра ҳовли каби объектларда реставрация ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Бухоро “Арк” қўрғони мажмуасидаги Қушбеги, Саисхона, Саломхона, Тахтхона маданий мерос объектларида таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилади. Шунингдек, “Арк” қўрғони мажмуаси вайроналари қисмида “Археологик парк” ташкил қилиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган.
Бухоро шаҳридаги “Масжиди Калон” (Пои Калон мажмуаси)нинг қулаб тушган қисмлари ва таъмирталаб деворларини таъмирлаш-қайта тиклаш, атрофини ободонлаштириш ишларини ҳам 2022 йилнинг IV чорагида амалга ошириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида амалга ошириладиган асрашга доир ишлар учун зарур бўлган маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланади. Асрашга доир ишлар тегишли Маданий мерос объектлари реставрация дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда, мазкур манзилли рўйхатга Маданий мерос агентлиги таклифлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси хулосасига кўра Бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!