$
12966.38 UZS
19.18
150.23 UZS
-3.15
14213.75 UZS
-8.75
26° Кечаси 15°

2025 йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади

18:19 / 17.10.2024

Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жаҳондаги қийин вазиятга қарамасдан, ички имкониятларни ишга солиш ҳисобига, ўтган 9 ойда мамлакатимиз иқтисодиёти 6,6 фоизга, саноат 7 фоизга ошди. Йил якунигача камида 6 фоиз ўсиш кутилмоқда.

Олтин-валюта захираси бу йил илк бор 40 миллиард доллардан ошди. Аҳолининг миллий валютадаги депозитлари 50 фоиз ўсди.

Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистоннинг рейтинги барқарор сақланиб қолаётганини ижобий баҳолаяпти. Ташқи инвесторлар ишончи ортгани туфайли халқаро бозорларда 4 миллиард долларлик евробонд жойлаштирилди.

Буларнинг натижасида жорий йилда инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33 фоиздан ошади. Экспорт қарийб 19 фоизи ўсиши кутилаяпти.

Умуман, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки фаол инвестиция сиёсати ва ислоҳотлар ҳисобига Ўзбекистонда келгусида ҳам барқарор иқтисодий ўсиш сақланиб қолишини тасдиқламоқда.

Шу билан бирга, дунё бозорларида рақобат кучайиб, хомашё нархлари тез-тез ўзгараётган ҳозирги шароитда саноат ва экспортда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтириш шартлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, мутасаддиларга ҳар бир тармоқ кесимида қўшилган қиймат занжири ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Бу борада йиғилишда иқтисодиёт ва инвестиция соҳасидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган ҳолатда бюджет даромадларини кўпайтиришнинг бирдан-бир йўли – солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш экани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари бу тадбиркорлар фаолиятига аралашиш орқали эмас, балки рақамлаштириш, сунъий интеллект ва яширин иқтисодиётни “соя”дан чиқариш ҳисобига бўлиши кераклигини таъкидлади.

Халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ҳамкорлардан жалб этилган имтиёзли маблағларнинг самарадорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий режалар ҳам кўриб чиқилди.

Келгуси йилда ялпи ички маҳсулот ўсишини сақлаб қолиш учун барча имконият борлиги қайд этилди. Бунинг учун режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, агро ва молиявий хизматларни ривожлантириш талаб этилади.

Имтиёзларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича топшириқлар берилди.

Яратилган имкониятлар ҳисобига келгуси йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади. Бунинг учун ер, мол-мулк ва айланма солиғи тўлиқ, даромад солиғининг 50 фоизи уларнинг ўзида қолдирилади.

Ижтимоий давлат тамойилидан келиб чиқиб, таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағларни 20 фоизга кўпайтириш назарда тутилмоқда.

Йиғилишда билдирилган фикрлар асосида 2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Қонунчиликка мувофиқ, бу лойиҳа ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинади ҳамда якунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.



														
														Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2,9 млрд долларга ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2,9 млрд долларга ошди

Ўзбекистон Марказий банкининг олтин-валюта захиралари миқдорини очиқлади.
10:54 / 08.04.2025

														
														Чорсу бозорида ёнғин содир бўлди

Чорсу бозорида ёнғин содир бўлди

Маълум қилинишича, ушбу ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
10:42 / 08.04.2025

														
														Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 миллиондан ошди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 миллиондан ошди

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
10:05 / 08.04.2025

														
														Пойтахтнинг Олмазор туманида дўкон ёниб кетди

Пойтахтнинг Олмазор туманида дўкон ёниб кетди

Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
09:42 / 08.04.2025

														
														Пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларининг қуйидаги ҳудудларига 8 апрель куни табиий газ етказиб бери…
09:36 / 08.04.2025

														
														8 апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
22:20 / 07.04.2025

														
														Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ветнам Миллий…
22:01 / 07.04.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котибини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котибини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг ушбу нуфузли тузилма раиси Тули…
20:43 / 07.04.2025

														
														Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги бизнес-мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги бизнес-мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Словения савдо-саноат палатаси ижрочи директори Маржана М…
20:04 / 07.04.2025

														
														Паркент туманида 30 миллион долларлик аквапарк қурилади

Паркент туманида 30 миллион долларлик аквапарк қурилади

Тошкент вилояти Паркент туманида 30 миллион долларлик аквапарк қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
19:11 / 07.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган очиқ осмон остидаги концертга …
21:21 / 06.04.2025
Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

4–6 апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
15:31 / 07.04.2025
Икки туристик фирма Умра зиёратчиларига 25 млрд сўмлик зарар етказди

Икки туристик фирма Умра зиёратчиларига 25 млрд сўмлик зарар етказди

Умра зиёратига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмасдан туриб, одамларни чув тушираётган туроператорлар…
14:58 / 07.04.2025
Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ветнам Миллий…
22:01 / 07.04.2025
Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашув ўтказди

Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Россия…
14:03 / 07.04.2025
Пойтахтнинг Олмазор туманида дўкон ёниб кетди

Пойтахтнинг Олмазор туманида дўкон ёниб кетди

Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
09:42 / 08.04.2025
Германия ва Ўзбекистон миграция соҳасида уч томонлама меморандум имзолади

Германия ва Ўзбекистон миграция соҳасида уч томонлама меморандум имзолади

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Германия меҳнат бозорига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб қили…
16:51 / 07.04.2025
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори

Ўзбекистон президенти Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентда ўтказилаётган 150-ассамблеясида нутқ сўзлади.
11:14 / 07.04.2025
Шавкат Мирзиёев араб мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев араб мамлакатлари парламентлари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасид…
18:33 / 07.04.2025
8 апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 апрел куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
22:20 / 07.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!