Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган очиқ осмон остидаги концертга ташриф буюрди.
“Кеча қадимий Чилпиқ қалъасида янграган мусиқа ўтмиш, бугун ва келажакни боғловчи риштага айланди. Қорақалпоғистон заминида илк бор очиқ осмон остида – open air форматида – концерт ташкил этилди: пианист Кирилл Риҳтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этди.
Симфоник мусиқа, Шарқ шеърияти ва халқона оҳанглар уйғунлашган ушбу ноодатий тадбирни Нукус билан жаҳон мусиқа саҳнаси ўртасидаги маданий кўприк, деб аташ мумкин” – дейди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!