Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 307 нафарга ёки 51,5 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Ҳиндистон — 14 322 нафар;
Туркманистон — 8 348 нафар;
Тожикистон — 2 323 нафар;
Покистон — 1 620 нафар;
Хитой — 1 254 нафар;
Жанубий Корея — 806 нафар;
Қирғиз Республикаси — 696 нафар;
Миср — 498 нафар;
Филиппин — 461 нафар;
АҚШ — 429 нафар;
Туркия — 333 нафар;
Афғонистон — 280 нафар;
Иордания — 175 нафар;
Россия — 158 нафар;
Буюк Британия — 153 нафар;
Бошқа давлатлар — 1 431 нафар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!