Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!