$
11778.52 UZS
-39.55
138.96 UZS
-2.73
13733.75 UZS
-54.39
31° Кечаси 18°

Тошкентда биринчи Ўзбекистон – Япония университети ташкил этилиши мумкин

17:03 / 20.12.2025

Давлатлараро ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Япония Бош вазири Ўзбекистон раҳбарини самимий қутлар экан, ушбу ташрифни ҳар доимгидек юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон – Япония муносабатлари тарихидаги муҳим воқеа деб атади.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 33 йил давомида Япония Ўзбекистоннинг яқин дўсти, асосий технологик ва инвестициявий шериги бўлиб, республикада замонавий саноат ва энергетика инфратузилмасини яратиш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Товар айирбошлаш, инвестициялар ҳажми ва Япония сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сонининг барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Энергетика, геология, туризм, инфратузилмани ривожлантириш, АТ ва бошқа устувор соҳаларда муҳим лойиҳаларни амалга ошириб келаётган “Sojitz”, “Toyota Tsusho”, “Sumitomo”, “Itochu”, “Kyoto Plaza”, “Balcom”, “Shikoku Electric” каби етакчи япон компаниялари Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан қўшма лойиҳалар портфели энергетика, нефть-кимё, транспорт, таълим ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларни қамраб олган.

Музокараларда парламентлардаги “дўстлик гуруҳлари”, иқтисодий ҳамкорлик қўмиталари, устувор йўналишлар бўйича тармоқ учрашувлари ва бошқа ҳамкорлик шаклларини фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари Япония билан стратегик шерикликни ривожлантиришнинг бир қатор асосий йўналишларини қайд этди. “Яшил” энергетика ва саноатда углерод чиқаришни камайтириш, ахборот технологиялари, ўта муҳим минераллар, машинасозлик соҳасидаги ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш шулар жумласидан.

Мазкур саммитга тайёргарлик доирасида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган кооперация лойиҳаларининг янги портфели шакллантирилгани мамнуният билан қайд этилди. Ушбу лойиҳаларни илгари суриш учун қўшма инвестиция платформасини яратиш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида Япония модели ва стандартларига асосланган махсус иқтисодий зонани барпо этиш режалари эълон қилинди.

Япониялик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган “Бир қишлоқ – битта маҳсулот” дастурининг кўламини кенгайтириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш имкониятлари ва йўллари, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгуси йили Самарқандда икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш таклиф қилинди.

Гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаси анъанавий равишда ушбу кўп қиррали муносабатларнинг муҳим қисми саналади.

Ёшларга келгусида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашига кенг имкониятлар тақдим этаётган Ўзбекистон – Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Ўзбекистондаги 7 та олий таълим муассасасида япон тили ўқитилмоқда. Токио чет тиллар университетида мана 10 йилдирки, ўзбек тили ўрганилмоқда.

Ректорлар форуми кадрлар тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда. Бугун Япониянинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳамкорлик дастурлари, илмий ва инновацион алмашинувларни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Сукуба университети билан биргаликда Тошкент шаҳрида биринчи Ўзбекистон – Япония университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Маданий ва сайёҳлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида маданият кунлари, кўргазмалар, ёшлар форумлари, кинофестивалларни мунтазам ўтказиб бориш таклиф қилинди. Ташриф арафасида Японияда Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан 2027 йилда икки мамлакатда Маданият йиллари ўзаро ўтказилади.

Музокараларда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Якунда Ўзбекистон Президенти ва Япония Бош вазири Келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Ушбу ҳужжат, шубҳасиз, муносабатларни янги босқичга кўтариши ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очиши таъкидланди.

Ташриф доирасида таълим, соғлиқни сақлаш, экология, сув ресурслари, транспорт, шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, табиий офатлар хавфини камайтириш соҳаларида салмоқли келишувлар тўплами қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.



														
														1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун харид қилинган ўқув қуролларидан ортиб қолган қисми мактабгача таълим ташкилотларидаги т…
11:05 / 26.08.2026

														
														Наманганда газ тармоғини тортиб беришни ваъда қилган шахслар 2 100 доллар талаб қилгани аниқланди

Наманганда газ тармоғини тортиб беришни ваъда қилган шахслар 2 100 доллар талаб қилгани аниқланди

Наманган вилоятининг Поп туманида фуқароларга газ тармоғини тортиб бериш ва тегишли рухсатномаларни расмийлаштиришда ёрдам б…
10:54 / 26.08.2026

														
														“Мамлакатларимиз ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган” – Саида Мирзиёева

“Мамлакатларимиз ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган” – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Илҳом Алиев бошчилигидаги меҳмонлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди.
09:28 / 26.08.2026

														
														Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги объектларни и…
09:10 / 26.08.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Бу ҳақда, Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
17:22 / 25.08.2026

														
														26 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

26 август куни республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:07 / 25.08.2026

														
														Ўзбекистонда қиморни тарғиб қилган 76 та сайт бўйича чора кўрилди

Ўзбекистонда қиморни тарғиб қилган 76 та сайт бўйича чора кўрилди

2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 76 та веб-сайт аниқлан…
16:06 / 25.08.2026

														
														Шерзод Асадов халқаро медиафорум очилишида иштирок этди

Шерзод Асадов халқаро медиафорум очилишида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган “Ислом сивилизатсияси: янги нигоҳ — …
14:08 / 25.08.2026

														
														Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олиш имконияти мавжуд. Айни пайтда 14 та…
11:36 / 25.08.2026

														
														Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 61 фоизга етди. Яъни, бугунг…
09:45 / 25.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Қашқадарёда ЙПХ хизмат машинасини уриб кетган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, патруль автомобилига интервью Nexia 2 ҳайдовчиси 15 суткага м…
16:19 / 23.08.2026
Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026
1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун харид қилинган ўқув қуролларидан ортиб қолган қисми мактабгача таълим ташкилотларидаги т…
11:05 / 26.08.2026
Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги объектларни и…
09:10 / 26.08.2026
Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Бу ҳақда, Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
17:22 / 25.08.2026
Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очи…
15:49 / 23.08.2026
Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 61 фоизга етди. Яъни, бугунг…
09:45 / 25.08.2026
Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026
Нарра тўфони Хитой ва Ветнамда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

Нарра тўфони Хитой ва Ветнамда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

“Нарра” тўфони Хитойнинг жануби ва Ветнамнинг шимолий ҳудудларида вазиятни кескинлаштирди. Кучли ва узоқ давом этган ёмғирла…
14:39 / 24.08.2026
“Мамлакатларимиз ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган” – Саида Мирзиёева

“Мамлакатларимиз ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган” – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Илҳом Алиев бошчилигидаги меҳмонлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди.
09:28 / 26.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!