300 га яқин Ўзбекистон фуқароси Украинада қолаётганини ҳамда яқин орада Ўзбекистонга қайтарилиши мумкинлигини маълум қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов айтиб ўтди.
“Бугунги кунда 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси Украинада бўлиб турибди. Улар билан мулоқотдамиз, ҳаммаларига ёрдам беряпмиз. Битта мураккаб масала – хавфсизлик масаласи, лекин яқин орада бунинг ҳам ечимини топиб, фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтаришга ҳаракат қиламиз”, – деган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ТИВ 28 февралдан 15 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилгани, дипломатик ваколатхоналарнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб чиқилгани ҳақида маълумот берган эди. Шу жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек, талабалар ва меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!