Бугун, 8 апрел куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.
А.Камилов мактубида Ўзбекистон Швецияни Европадаги ишончли ҳамкор деб билган ҳолда, ушбу мамлакат билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият бериши таъкидланган.
А.К.Линденинг мактубида давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик юксак даражада эканлиги алоҳида қайд этилган. Икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида қатор самарали мулоқотлар амалга оширилгани қайд этилди.
Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва дўстлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Абдулазиз Камиловнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттираётгани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!