$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Улуғбек Иноятов: “Аваза”да ўтган конференция денгизга чиқиш йўлида муҳим аҳамиятга эга”

19:48 / 06.08.2025

“Денгиз йўли миллатга, мамлакатга улкан имкониятлар бериши ҳақида узоқ гапириш мумкин. Айтиш мумкинки, халқимизнинг энг буюк интилишларидан бири ҳам жаҳон йўлига чиқиш, барча минтақа ва давлатлар билан дўстона ҳамкорлик, борди-келди қилишдир.

Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси шу маънода катта аҳамиятга эга. БМТ Бош котиби жаноб Антониу Гутерриш, қатор давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари стратегик масалаларда ўзаро фикр алмашди, таклиф-ташаббуслар илгари сурилди.

Маълумки, Ўзбекистон денгиз коммуникацияларига чиқиш учун бошқа давлатлар ҳудуди орқали ўтиши керак бўлган давлатлардан ҳисобланади. Денгиз портларига чиқишимиз учун бир қатор муаммоларга дуч келамиз. Биринчи ва асосий муаммо – масофа узоқлиги – яқин 3 минг км. Узоқ масофа бир қатор объектив муаммоларни вужудга келтирмоқда. Тарифларнинг юқорилигини, транспорт йўлаклари ҳамда инфратузилмаларнинг имконияти чекланганини, бошқа давлатларнинг божхона-транзит сиёсатига боғлиқлик масалаларини ҳал этиш ўз-ўзидан бўлмайди.

Халқаро статистик маълумотларга кўра, минтақамизда логистика харажатлари маҳсулотлар умумий нархининг 60 фоизигача етмоқда. Бу халқаро миқёсдаги логистика харажатларидан бир неча баробар юқоридир.

Юртимиздаги ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва уни янада юксалтириш учун кўпроқ имкониятлар, янги ташаббуслар ва ишончли ҳамкорлар зарур.

Мазкур конференция нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун ишончли янги транзит йўлаклари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш йўлида ҳам муҳим мулоқот майдони бўлди.

Ўзбекистон Президенти конференциядаги нутқида долзарб ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун Транзит кафолатлари тўғрисидаги глобал битимни ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Бундай механизм портлар ва коммуникациялардан адолатли фойдаланиш шартларини таъминлаб, юк ташишда хавф-хатарларни пасайтириши ва глобал логистикада тенгсизликни камайтиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўли лойиҳасини Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл магистрали билан боғлаш минтақамизда янги савдо-иқтисодий макон ва барқарор транспорт инфратузилмасини шакллантириш учун катта имконият яратиши таъкидланди.

Денгизга табиий йўли йўқ мамлакатлар учун кафолатлар бўлиши, бу борадаги ташаббуслар халқаро ҳамжамият, албатта, ҳамкор ва қўшни давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиши муҳим. Шу маънода нуфузли конференциянинг қўшнимиз Туркманистонда самарали ўтиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.

Марказий Осиё ғарб ва шарқни, шимол ва жанубни боғловчи транзит ҳаб бўлиш имкониятларига эга эканини кейинги йиллардаги тинчлик ҳамда тараққиётга интилиши билан амалда намоён этди” – дея фикрларини якунлади сиёсатчи.



														
														14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026

														
														Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026

														
														Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026

														
														Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Мактабгача таълим муассасаларида ўйин орқали таълим беришга қаратилган янги дастур йил якунига қадар 38 мингдан ортиқ боғчан…
14:32 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026

														
														Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсида ўқиш талаби бекор …
14:17 / 30.09.2026

														
														Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синф ўқувчиларининг олимпиада туман бос…
14:14 / 30.09.2026

														
														Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қа…
13:57 / 30.09.2026
Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026
Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026
Шавкат Мирзиёев аёллар терма жамоаларимиз ҳам Олимпиадада катта ирода ва матонат кўрсатганини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев аёллар терма жамоаларимиз ҳам Олимпиадада катта ирода ва матонат кўрсатганини таъкидлади

Биринчи жамоа 11 турнинг еттитасида ғалаба қозониб, дунёнинг кучли шахмат мамлакатлари вакиллари билан тенгма-тенг курашди.
17:19 / 29.09.2026
14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ва жинсий тажовузлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иш…
12:49 / 29.09.2026
Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсида ўқиш талаби бекор …
14:17 / 30.09.2026
30 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади.
17:06 / 29.09.2026
Президент шахматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади

Президент шахматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учра…
16:37 / 29.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!