Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Қ. ва Ж.Т. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фуқаро Ш.Ш.нинг “Боғизилол” МФЙ ҳудудидаги биносида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 221,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Х. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 190 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!