Шахмат бўйича Aimchess Rapid-2023 онлайн турнирида кеча финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди.
Нодирбек биринчи партияда оқ доналарда ўйнаб, имкониятни бой берди. Магнус бехато юришлар туфайли илк ўйинни ғалабагача олиб борди. Яъни, партия сўнггида Карлсен пиёда устунлигига эга бўлгани туфайли Нодирбек мағлубиятни тан олди.
Нодирбек иккинчи партияда қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳужумкор услубни танлади. Аммо 27-юришдаги хато охир-оқибат мағлубиятга олиб келди.
Ўзбекистонлик шахматчи учинчи партияда оқ доналарда ўйнаб, ғалабага жуда яқин келди. Аммо 63-юришда йўл қўйилган хато ватандошимизни ғалабадан маҳрум этди. Акс ҳолда шахматчилар ўртасида тўртинчи партия ўйналиши керак эди. Ҳисоб – 0,5 - 2,5.
Нодирбек Абдусатторов финалгача етиб келгани учун 20 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Магнус Карлсен энди гранд финалда иштирок этса, ҳамюртимиз "Мағлублар финали"да Со Уесли (АҚШ) ва Эдуардо Итуррисага (Испания) ғолибига қарши дона суради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!