Американинг “Black Hawk” (“Қора қирғий”) ҳарбий вертолёти Алабама штатининг Хантсвилл шаҳри яқинида ҳалокатга учради. “Fox News” нашри ҳодиса оқибатида вертолёт ичида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлганини қайд этди.
Медисон округи полицияси маълумотларига кўра, вертолёт Хантсвилл шаҳридаги Бурвел Роуд ва 53-шоссе чорраҳаси яқинига қулаган. Ҳалокатдан кейин вертолёт ёниб кетган, фавқулодда вазият ҳудудида йўллар тўсиб қўйилган.
Самолёт бортида қанча одам бўлгани ҳақида маълумот берилмаган, аммо “ABC News” маълумотларига кўра, икки киши ҳалок бўлган. АҚШ расмийсининг “Fox News” телеканалига айтишича, вертолёт Теннесси миллий гвардиясига тегишли. Ҳозирча, унинг қулаши сабаблари номаълум.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!