Халқаро санкциялар остида қолган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Германия Федерал Конституциявий судига ўзининг "Dilbar" яхтасида ўтказилган тинтувлар юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилди, деб ёзади Die Welt.
Наширнинг ёзишича, Усмонов бу тинтувларни инсон қадр-қимматига тажовуз ва уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини бузиш деб ҳисоблаган.
Миллиардер Россия режимини қўллаб-қувватламагани учун унга нисбатан санкциялар қўлланилишига “асослар йўқлиги”ни, санкция рўйхатига киргач, активлари тўғрисида ҳисобот бериши кераклиги ҳақидаги қонуннинг “конституцияга зидлиги”ни таъкидлади.
Миллиардернинг фикрича, бу банд унинг ўзига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқини бузади.
– 2022 йил сентябрида Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари терговчилар Усмоновга алоқадор бўлган 24 та объектда тинтув ўтказган. Хусусан, тинтувлар Тегернзее кўлидаги виллада ва “Dilbar” яхтасида бўлган. Кейинчалик тинтувлар давомида умумий қиймати 5 миллион еврога тенг ҳужжатлар ва 30 та расм мусодара қилинган.
– 2023 йил май ойида Франкфурт суди пул ювиш билан боғлиқ иш бўйича Усмоновнинг уйида ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топган. Der Spiegel нашри эса бир иш бўйича тинтувнинг ноқонунийлигини тан олиш миллиардернинг ҳибсга олинган мол-мулкини қайтариш учун асос бўлмаслиги, чунки тинтувлар бир нечта жиноий ишлар бўйича ўтказилганини ёзган. Усмонов санкцияларни бузиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинмоқда.
– Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Усмонов бошқа кўплаб россиялик тадбиркор ва сиёсатчилар сингари Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Канада, Австралия ва бошқа мамлакатларнинг санкциялари остида қолди. Миллиардер Европа санкцияларига суд орқали эътироз билдирмоқчи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!