$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Алишер Усмонов Ўзбекистонга сармоя киритишни икки баробарга кўпайтирмоқда

18:02 / 03.07.2022

Бугунги мавзумиз асли ўзбекистонлик бўлган миллирдер Алишер Усмонов ҳақида. Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санксиялар эълон қилди. Forbes нашри эса миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялари ҳиссасини икки карра оширганлиги ҳақида ёзмоқда.

Алишер Усмонов Россиянинг Украинага қарши ҳаракатлари сабабли бошқа россиялик миллиардерлар қаторида Ғарб санксияларига дуч келди. Бу орада Алишер Усмонов ўз асосий эътиборини она ватани - Ўзбекистонга қаратмоқда, дея ёзади Forbes нашри.

“Менга қарши санксиялар ноҳақ ва асоссиз айбловларга асосланган. Шахсий маблағларни хайрия қилиш ва инвестисияларни жалб қилиш қийинроқ: аслида бу чекловлар нафақат менга, балки ёрдамимга муҳтож бўлган барча одамларга ҳам таъсир қилди. Шунинг учун менинг ҳозирги вазифам уларга ёрдам беришдир”, - деди Алишер Усмонов.

“Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиёти йилига 7% га ўсмоқда, у ҳозиргача Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга ва ёш, ўсиб бораётган аҳолига эга мамлакатдир ҳамда бошқа қўшни бозорларидан фарқли ўлароқ, иқтисодиёти яхши диверсификацияланган”, - дейди ҳозирда Ўзбекистонда жойлашган “Bluestone” кичкик инвестицион банки ҳамкори Куинн Мартин.

“Бир неча йиллар аввал мен бу ерда на яшай ва на ишлай олардим. Аммо бугун мен ўз мақсадимни Ўзбекистоннинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам бериш деб биламан. Бу мамлакатда иқтидорли ва меҳнаткаш одамлар талайгина”, - дейди у ва Мирзиёев Ўзбекистонни дунёга олиб чиқиш учун “бор кучини” сарфлаётганини ҳам қўшимча қилади.

“Пахтани қайта ишлаш, мева-сабзавот етиштириш, шунингдек, мамлакатнинг тоғ-кон ресурсларини ўзлаштириш, хусусан, рангли металл рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш сармоя киритиш учун энг қизиқарли йўналишлардир”, - дейди Усмонов.

“Ўзбекистонга сармоя киритиш яқинда “Берлин девори қулаши”ни бошидан кечирган мамлакатга сармоя киритиш каби мисли кўрилмаган имкониятдир: бу ёпиқ сосиалистик давлатдан бозор иқтисодиётига тез ва кенг миқёсда ўтиш каби ҳолат”, - дейди Лондондаги “Sturgeon Capital” ҳамкори Алекс Брантон.

“Ўйлайманки, ҳозир инвесторлар учун Ўзбекистон бозорига кириш учун қулай вақт. Мен ҳаммани бу ерга сармоя киритишга чорлайман. Мен акциядор бўлган компаниялар бу ерда металлургия, семент ишлаб чиқариш ва телекоммуникация соҳаларига сармоя киритмоқда”, - дейди Алишер Усмонов, ва ишлаб топган барча пуллари Ўзбекистонда қолишини ҳам қўшимча қилади.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!