Блогер Амиран Сардоров собиқ рафиқаси Марям Тиллаеванинг у ҳақидаги барча гап-сўзларига жавоб қайтарди. Марям Тиллаева собиқ турмуш ўртоғини хайпни яхши кўриши, ота-онаси ва шахсий муносабатларига оид маълумотларни оммага ошкор қилиши ҳам шов-шув кўтариш мақсадида бўлганини айтган эди.
Куни кеча Марям Тиллаевага собиқ турмуш ўртоғининг интервьюсидан олинган парча юборилган. Унда жуфтликнинг ажримига Марям Тиллаевнинг болаларча соддалиги сабаб бўлгани айтилади. Шундан кейин Марям Тиллаева ижтимоий тармоқ орқали обуначиларига мурожаат қилиб, айрим тафсилотлар билан бўлишган.
Амиран Сардоров собиқ рафиқаси эълон қилган видеодан кейин Телеграм-каналида қуйидагиларни ёзиб қолдирди.
"Маша ҳақида фақат яхши гапларни гапира оламан, у ажойиб, серғайрат, жуда яхши қиз. Биз ажралдик ва бир неча ойдан бери мулоқот қилмаймиз. Унинг собиқ севгилиси Жими билан учрашаётганидан хабарим бор", дейди Амиран Сардоров.
Блогернинг айтишича, Марям Тиллаеванинг видеоси унинг учун кутилмаган бўлган.
"Агар Машани хафа қилган бўлсам ёки гапларим унинг ҳис-туйғуларига тегган бўлса, у билан учрашиб, ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрман. У ҳақида ҳеч қачон ёмон гапирмаганман ва Машанинг оиласига ҳурматим баланд", деб ёзди блогер.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовнинг набираси, блогер Марям Тиллаева россиялик блогер Амиран Сардоров билан 2021 йилнинг апрель ойида турмуш қурган эди. Жуфтлик жорий йилнинг февраль ойи бошида ажрим ҳақида эълон қилишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!